Қомусимиз – бахтимиз
Тонг отади сокин, мунаввар,
Тотувликдан ранг олар замин.
Янграб турар соҳир аллалар,
Тополмайсиз ҳаётнинг камин.
Эътиқодда эмин-эркин эл,
Аҳил яшар – битта Оила.
Қомусимиз очиб берган йўл -
Яшамоқ-чун олтин қоида.
Бир юз ўттиз миллат вакили
Қароғида ёруғ истиқбол.
Орзуларга тўлуғ ҳар дилни
Қучмиш, қаранг, улуғ Истиқлол!
Бош Қомуснинг ҳар бир бобида,
Қадр топган миллатлар шаъни.
Ер-у осмон, қир-у тоғида,
Кафолатли ҳаёт гулшани!
Илм олар фарзандлар хуррам,
Кексалари эъзозда мангу.
Обод юртда ҳар куни байрам,
Ҳар кўнгилда орзу бор – янги!
Бир варақланг Қомус саҳфасин,
Ҳар сатрида инсон қадри бор.
Уфурганча ҳаёт нафасин,
Балқиб турар Қонун устувор!
Тинч, осуда, ҳур, озод Ватан
Эл бахтига кафил ҳар палла.
Ватан ичра тараққий этган,
Жаннатмакон ўн минг Маҳалла!
Ижтимоий адолат ҳоким,
Ҳуқуқ ва бурч, масъулият ҳам.
Шу фазилат яшаркан токим,
Қудратлидир маънавият ҳам!
Дахлсиздир ҳуқуқ эркимиз,
Ҳимояда ҳар битта инсон.
Елкалардан олиб юкимиз,
Қомусимиз абадий посбон.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶