14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:16
Сиёсат 👁 4,439

БАХТИЁР ТУРМУШИМИЗ КАФОЛАТИ

БАХТИЁР ТУРМУШИМИЗ КАФОЛАТИ

Халқимиз азалдан аёлларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга, уларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратиб келган. Истиқлол йилларида бу эзгу анъана янада бойиди, янгича мазмун касб этди. Дарҳақиқат, аёл – жамият гултожи, оиланинг фариштаси, меҳр ва муҳаббат тимсолидир.

"Биз меҳр-муҳаббат ва одамийликнинг илк сабоқларини азиз оналаримиздан, уларнинг бешигимиз узра парвона бўлиб айтган алла оҳангларидан оламиз. Қалбимизда неки олижаноб туйғулар бўлса, уларнинг барчаси, аввало, оналаримиздандир. Дунёда муқаддас деган сўзга энг муносиб зот ҳам – Онадир. Шу боис, токи ҳаёт бор экан, инсон мўътабар Она сиймоси олдида доимо бош эгиб, таъзим қилади”, - деган эди муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов.

Аёл зоти тимсолида гўзаллик ва нафосат, севги ва муҳаббат, эзгулик ва фидойилик каби чин инсоний фазилатлар мужассам. Аёлга юксак эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан бири. Айниқса, истиқлол йилларида биз – хотин-қизлар юксак қадр топдик. Бир вақтлар фақат уй-рўзғор ва дала юмушларидан ортмаган ўзбек аёли эндиликда давлат ишларида ва жамият бошқарувида, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида эркаклар билан баравар ҳуқуқли, улар билан елкама-елка фаолият олиб бормоқда. Бу тенг ҳуқуқлиликнинг кафолати эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўлиб, асосий Қомусимизнинг 46-моддасида "Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” деб белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг фаол иштироки Бош Қомусимизда мустаҳкамланган қоидаларнинг ҳаётимизда ўз аксини топаётганининг яққол исботидир.

Мустақиллик йилларида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, баркамол авлодларни вояга етказиш масалаларига ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимизнинг бундай оқилона сиёсати ҳам биз – ўзбек аёлларининг қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдиради. "Она билан бола – гул билан лола”, "Аёл – оила чароғбони” деган иборалар шунчаки оддий сўзлар эмас, улар ўзбек аёллари ҳаётининг мазмуни, умрининг гавҳари бўлмиш фарзанд ва оила аёл учун қанчалар қадрли эканлигини англатувчи ҳаётий хулосалардир. Шундай экан, бу - фарзандни эъзозлаш, оилани қўллаб-қувватлаш, ўз навбатида аёлни хурсанд қилиш, уни ҳаётдан рози қилиш деганидир. Юртбошимизнинг ташаббуси билан 1998 йил – "Оила йили", 1999 йил – "Аёллар йили”, 2000 йил – "Соғлом авлод йили”, 2001 йил – "Она ва бола йили”, 2012 йил "Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши бу борадаги олиб борилаётган ишларнинг амалий ифодасидир.

Бош Қомусимизнинг 63-моддасида "Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”, 64-моддасида "Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради”, 65-моддасида "Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” каби ҳаётий нормаларнинг мустаҳкамлаб қўйилгани ҳам биз аёлларнинг бахтиёр турмуш кечиришимиз йўлида қўйилган мустаҳкам пойдевордир.

Она зоти борки, фарзандим камолини кўрсам, унинг соғлом ва баркамол улғайиб, ўқиб, илм олиб, касб-ҳунар эгаллаб, давлат ва жамиятга нафи тегадиган етук инсон бўлиб вояга етишини таъминласам, дея орзу қилади. Сир эмас, дунёнинг кўплаб давлатларида яшовчи оналар учун бу қувончли ташвишлар фақат орзулигича қолмоқда. Масалан, тиббий хизматга пул топа олмай, фарзанди бевақт вафот этаётган, ўқишга, касб-ҳунар ўргатишга маблағ етиштиролмай, ўғил-қизлари саводсиз, бирор тайинли касб-корсиз, оч-юпун кун кечираётган оилалар озми дунёда? Шундай оилаларнинг бекалари "бахтиёрман”, деб айта оладими?

Бизда-чи! Фарзандларимиз туғилиши биланоқ шифокорлар томонидан касалликларга қарши бепул эмланиб, чекка қишлоқларда яшаса ҳам, замонавий тиббий муассасалар хизматидан фойдаланадилар. Улар мактаб ёшига етмаёқ, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланиб, мактабга тайёр ҳолда борадилар. Барча шароитларга эга мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида бепул таълим олиб, илмли, ҳунарли бўлиб вояга етмоқдалар. Олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириб, эл-юрт хизматига камарбаста инсонлар бўлиб камол топмоқдалар. Она учун бундан ортиқ бахт борми? Энг асосийси, Бош Қомусимизнинг 40-моддасида "Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, 41-моддасида "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади” дея белгилаб қўйилишининг ўзи ҳам бизнинг эртангги кунга ишончимизни, умидимизни оширади.

Мамлакатимиз Конституциясида аёллар ҳуқуқларининг мустаҳкамлаб қўйилиши ўз навбатида турли қонун ва қонуности ҳужжатларида, Президент Фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорларида ўз ифодасини топмоқда. Президентимизнинг 1995 йил 2 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони аёлларни мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти масалаларини ҳал қилишга, уларнинг давлат ва жамоат бошқарувидаги иштирокини оширишга жалб этиш учун кенг имкониятлар очиб берди. Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли Фармони ҳам юртимизда аёлларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром намунасидир.

Бугунги кунда давлатимиз ва ҳукуматимиз аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини янада мустаҳкамлаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, рўзғор юмушларида оғирини енгил қилиш, қўйингки, барча соҳаларда аёлларга қулай шароитлар яратиб беришни устувор вазифа қилиб белгилаган.

Бу каби ғамхўрликлар эса жамиятимизда сиёсий фаол, ижтимоий ҳаётда ташаббускор, оилада ва жамиятда ўз ўрнига эга, ҳуқуқий билимдон, замон билан ҳамнафас, юртимиз равнақига камарбаста аёллар сафининг кун сайин кенгайишига замин яратади.

 

Марям АҲМЕДОВА,

туман ҳокимининг ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019