12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Жамият 👁 382

Технологик аудит — сифатли хизмат кафолати

Технологик аудит — сифатли хизмат кафолати

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда коммунал инфратузилмани модернизация қилиш масаласига давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида мазкур йўналишда тизимли ва илмий асосланган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли фармони соҳа ходимлари олдига янги ва долзарб вазифаларни қўйди. Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тартиби белгилаб берилди.

Мазкур аудитнинг асосий мақсади — тизимдаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш, энергия ресурсларини тежаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишдан иборат. Бу орқали коммунал хизматлар самарадорлигини ошириш ва ичимлик суви таъминотининг узлуксизлигига эришиш кўзда тутилган.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси ҳамда “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти мутахассислари ҳамкорлигида технологик аудит ўтказиш бўйича махсус режа-график ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқланган режа-жадвал асосида ҳудудлардаги ичимлик суви ва оқова сув тизими объектларида кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Амударё тумани Оқ олтин овули ҳудудида жойлашган сувни чучуклантирувчи станцияда ҳам технологик аудит ўтказилди. Ўрганиш жараёнида иншоотнинг техник ҳолати, ишлаб чиқариш қуввати ва хавфсизлик талабларига риоя этилиши батафсил таҳлил қилинди.

Мазкур станцияда ҳар бири 500 куб метр ҳажмга эга бўлган 2 та резервуар мавжуд бўлиб, умумий 1000 куб метр сувни тиндириш, сақлаш ва чучуклаштириш қувватига эга. Шунингдек, 4 та ер ости қудуғи орқали сув олиш йўлга қўйилган. Ўрганишлар натижасида барча сув иншоотлари ишчи ҳолатда эканлиги аниқланди.

Ушбу иншоотлар орқали Амударё туманининг Оқ олтин овули ҳамда Жумуртов шаҳарчасида яшовчи жами 2414 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда. Бу эса аҳолининг санитария-гигиена шароитларини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва касалликларнинг олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.

Мутахассислар таъкидлашича, технологик аудит тизимли равишда амалга оширилса, сув таъминоти соҳасидаги камчиликлар бартараф этилиб, хизмат сифати янада ошади. Энг муҳими, энергия тежамкор ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали коммунал инфратузилманинг барқарорлиги таъминланади.

Оролбўйи шароитида тоза ичимлик суви — бу нафақат коммунал хизмат, балки аҳоли саломатлиги ва фаровонлигининг муҳим кафолатидир. Шу боис мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожида муҳим ўрин тутади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026