12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:33
Иқтисодиёт 👁 3,613

МЕҲНАТИДАН КЕЛГАН ДАРОМАД ТУРМУШИНИ БЕЗАДИ

МЕҲНАТИДАН КЕЛГАН ДАРОМАД ТУРМУШИНИ БЕЗАДИ

Икром ҳунарга эрта қизиқди. Ҳали болалик чоғларидаёқ бобоси, Манғитда таниқли ҳунарманд, раҳматлик Ҳайдар бобо Камолов устахонада нимаики иш қилса, ёнида ҳамроҳ бўлиб юрар, бобосининг ишларини зимдан кузатар, енгил-елпи ишларига кўмаклашарди. Бобосининг ҳунарини отаси давом эттирган чоғларида у ҳам анча устачиликнинг ҳадисини олиб қўйган эди. Отаси янги туғилган чақалоқлар учун бешиклар ясар, болалар аравачаси, хамир ёзиш учун оштахта, ўқлов, чакич каби кўплаб уй-рўзғор буюмларини Икром билан биргаликда ишлар, ўғлини ҳар бир ишни пишиқ-пухта, меҳр билан ишлашга, нақшларини эринмай маромига етказиб ясашга, кўнгилга яқин ранглар билан безатишга ўргатар, "болам, молингни олган одам бир умр сени дуо қилиб эслаб юргудай қилиб ишлаш керак”, дея уқтирарди. Бобоси, ота-сининг ўгитлари бекор кетмади.

Бугунги кунда Икромнинг қўлидан чиққан уй-рўзғор буюмларига, нақшларига нафақат Манғит, балки, Нукус шаҳри ва бошқа туманлар бозорларида ҳам мижозлар бор. Икром Камолов эл корига яраётган моҳир уста бўлиб етишди. "Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлими аъзоси, якка тадбиркор сифатида фаолият юритиб, кўпгина шогирдлар ҳам етиштириб чиқарди. Уста-шогирд анъаналари асосида ундан иш ўрганган Манғитнинг ўнлаб йигитлари бугунги кунда моҳир ҳунарманд бўлиб етишиб, мустақил иш юритмоқда.

- Менинг Икром акадан ҳунар ўргана бошлаганимга 16 йил бўлди. Аввал шунчаки ҳавас билан келган бўлсам, устозимнинг оддий тахта, тол ходаларидан ажойиб уй-рўзғор буюмлари ясашига қойил қолиб, ҳунармандликни касб қилиб олдим, - дейди Жасурбек Қобулов.

Ҳа, ҳунарманднинг иқтидори, касбига меҳри туфайли оддий ёғочларга ҳам худди жон киргандай жозиба касб этади. Устанинг усталиги ҳам шунда. Уларнинг фидойи хизматлари боис, бозорларимизда уй-рўзғор буюмлари сероб, ҳар бири ўзига хос қунт билан ишланган, жило берилган буюмларни танлаб харид қилиш имкониятимиз бор.

- Мустақиллик йилларида ҳунармандларга кенг имкониятлар яратилгани бунинг асосий са-бабидир, - дейди Икром Камолов биз билан суҳбатда. – "Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиб, якка тадбиркор сифатида бор куч билан ишлаяпман. Ўзим яшайдиган Беруний маҳалласи ёшларига устоз-шогирд анъанаси асосида билганларимни ўргатаяпман. Ҳунармандлик машаққатли, тинимсиз меҳнатни талаб қиладиган иш. Бироқ кўнглида иштиёқи бор одам бу машаққатлардан ҳам роҳат олади. Мен ҳам ишлаган буюмларимга қараб ўтириб чарчоғимни чиқараман.

Икром Камоловга касби нафақат ўз меҳнатидан завқланиш ҳисси-ни беради, балки, онаси Гуландом Янгибоева айтганларидай, ота, бобо ҳунарини ерда қолдирмай давом эттириш бахтини ҳам берди. Оиласи иқтисодини юксалтирди, меҳнатидан келган даромади турмушини безади.

Хонадонларимизни зарур уй-рўзғор буюмлари, бемалол хорижники билан рақобатлаша оладиган қулай ва чиройли мебеллар билан таъминлаб келаётган иқтидорли, тадбиркор ҳунармандларимиз омон бўлишсин! Икром Камолов каби ўз меҳнатлари туфайли элда ҳурмат-обрў қозонишсин.

Ойгул РАЖАБОВА,

Маҳмуджон ШОМУРОДОВ,

газетанинг махсус мухбирлари.


Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида тайёрланди.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026