14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:24
Сиёсат 👁 3,827

ХУСУСИЙ МУЛК ҲУҚУҚИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, УНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ – УСТУВОР ВАЗИФАМИЗ

ХУСУСИЙ МУЛК ҲУҚУҚИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, УНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ – УСТУВОР ВАЗИФАМИЗ

Мустақиллик йилларида Конституциямизда хусусий мулк ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қоидалар белгилаб қўйилди ва шу асосда қатор тарихий қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Бугунги кунда улар нафақат мамлакатимизда хусусий мулкчиликка асосланган хўжалик юритиш механизмини такомиллаштириш, иқтисодиёт рақобатдошлигини таъминлашнинг, балки юртимизда мулкдорлар синфини шакллантириш ва ривожлантиришнинг кучли ҳуқуқий асосини ташкил этади.

Жумладан, охирги беш йилда хусусий мулк мавқеини мустаҳкамлаш, унинг дахлсизлигини таъминлаш, бизнес юритиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги (янги таҳрирда), "Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, "Рақобат тўғрисида”ги, "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ва бошқа ўндан ортиқ қонунлар қабул қилинганлиги бу борада амалга оширилаётган ишларнинг кўламидан далолат беради.

Бугун мавжуд хўжалик субъектларининг 90 фоиздан ортиғини кичик бизнес корхоналари ташкил этаётгани қувонарли ҳолдир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56 фоизга етганлиги, айни пайтда иш билан банд аҳолининг 77 фоизи ушбу соҳада меҳнат қилаётганлигининг ўзи хусусий секторнинг иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши, аҳоли турмуш даражасини ривожлантиришдаги улкан аҳамиятга эгалигидан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун амалдаги 40 гаяқин Қонун ва бешта Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутади. Қонуннинг мақсади -  хусусий мулк, бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, шунингдек, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлигини кучайтиришдан иборатдир.

Қонунда микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилиши;

молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календарь кунидан ошмаслиги;

тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги текширувдан кейинги даврни қамраб олиши ҳамда қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокатлар иштирокида амалга оширилишининг белгилаб қўйилиши, юртимизда қулай бизнес муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Қонун асосида Жиноят Кодекси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексларга тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш билан боғлиқ барча ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ Кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, тадбиркорнинг моддий аҳволи ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик қилиш шароитини инобатга олиб, суд молиявий санкцияни энг кам қисмидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган энг кам миқдорнинг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қўллашга ҳақли эканлиги белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал Кодексига судья даъво аризасини қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқариш ва ишни судда кўришга тайёрлаш муддатлари ўн кундан беш кунга қисқартирилишига оид ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорларга, фермерларга ва кичик бизнес вакилларига билдирилган катта ишонч намунаси бўлиб, уларга янада катта имкониятлар яратилиб, пировардида шу орқали мамлакатимиз иқтисодий тараққиётини таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Жолдасбай Абдижамилов,

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026