Ёш теннисчилар мусобақаси
Яқинда 1- сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2000, 2001, 2002 ва 2003, 2004, 2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида бутунжаҳон теннисчилар кунига бағишланиб стол тенниси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Ушбу спорт мусобақаларида 1-сонли ва 3-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидан ҳамда 30-, 36-, 40-сонли умумтаълим мактабларидан ёш спортчилар иштирок этдилар.
Стол тенниси бўйича 2000, 2001, 2002 йилларда туғилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Жамшидбек Юсуфбоев фахрли биринчи ўринни, Асадбек Юсуфбоев фахрли учинчи ўринни, 2003, 2004, 2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда эса Жавлонбек Юсупов фахрли биринчи ўринни, Шаҳзодбек Солиев фахрли иккинчи ўринни эгалладилар.
Мусобақа ғолиблари медаллар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Б.РАЖАБОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶