12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:20
Маданият 👁 3,258

МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ АСРАШ ЙЎЛИДА

МАЪНАВИЙ  ҚАДРИЯТЛАРНИ АСРАШ ЙЎЛИДА

Ҳар  қандай мамлакатнинг  буюклигини унинг  маданияти  белгилайди. Шу боисдан соҳага эътибор йил сайин кучаймоқда. Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими халқимизнинг бой маданий меросини, маънавий қадриятларини асраб-авайлаш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда. Бўлим тасарруфидаги 7 та маданият  ва аҳоли дам олиш  марказлари, 3 та халқ  ансамбллари, кўзи  ожизлар кутубхонаси ходимлари халқимиз орасида миллий  қадриятларимизни тиклаш, истиқлол  ғоялари  асосида тарбиявий аҳамиятга  эга маданий тадбирларни,  маданиятимизни  дунёга танитиш  мақсадида  бир қанча ишларни  самарали амалга  ошириб  келишмоқда.

Бугунги  кунда туман  Маданият  ва  спорт ишлари  бўлимида  таниқли устоз санъаткор  ва  маданият ходимлари  - Анвар  Худойберганов, Йўлдош  Жумамуродов, Қувонч Райимов, Карим  Йўлдошев, Мурод Ибрагимов, Тоҳир Файзуллаев,  Мадина  Кенжақараева, Раҳима  Худойбергановалар ёшларга  устозлик қилиб, соҳанинг сир-асрорларини ўргатиб  келишмоқда.

Юқорида  номлари зикр  қилинган  санъаткорлар ва  маданият  ходимларидан таълим  олиб  келаётган ёш ходимлар соҳада юксак  муваффақиятларни  қўлга киритиб  келмоқдалар. Омманинг  сиёсий  онгини ошириш, эътиқодини мустаҳкамлаш  ва  дунёқарашини шакллантиришда,  миллий  маданиятни ривожлантиришда  нафақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича, балки Ўзбекистон миқёсида ҳам салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Хусусан, туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази  директори Олимбой  Эрниёзов билан ҳамкорликда аҳоли  билан  иш олиб  бориш  санъатини  пухта эгаллаган  Ойбек Бегимов, Меҳрибон Йўлдошева, Дилфуза Бобожонова, Насиба Ҳайитмуратова, Музаффар Ибрагимовлар аҳолига сидқидилдан хизмат  қилиб  келмоқдалар. "Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли бадиий раҳбари лавозимида ишлаб келаётган истеъдодли хонанда Мурод Ибрагимов учун бу йил омадли бўлди. У 2015 йил март ойида бўлиб ўтган "Отам - суянган тоғим, онам - меҳр булоғим!” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. 2015 йил 15 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Д.Отажонов хотирасига бағишланган "Сўнмас юлдуз” танловида иштирок этиб, 2-ўринни эгаллади. 2015 йил 20 июнь куни К.Отаниёзов хотирасига бағишланган "Оташнафас қўшиқлар” Республика танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1-ўринни эгаллаб, Хоразм вилоятида бўлиб ўтган Республика босқичида совриндор бўлди.

Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида 3 та халқ  ансамбли - "Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли, "Офарин” фольклор-этнографик халқ ансамбли, "Жайҳун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ жамоалари халқимизнинг маънавий  қадриятларини тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, муқаддас динимиз, урф-одатларимизни, тарихий, илмий, номоддий-маданий меросимизни асраш ва юксалтириш борасида тинмай хизмат қилмоқдалар.

1973 йилда халқ ансамбли мақомини олишга сазовор бўлган "Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли бугунги кунда ҳам халқимизга беминнат хизмат қилиб келмоқда.

Ҳозирги кунда эл севган санъаткорларни бирлаштирган ансамблга Анвар Худойберганов бадиий,  Ваҳобжон Абдуллаев мусиқий раҳбарлик қилмоқда. Ёш истеъдод соҳиблари Ботиржон Норимбетов, Шаҳноза Аминбоевалар ансамблга истеъдодли ҳаваскор аъзоларни жалб қилиш борасида самарали меҳнат қилмоқдалар.

"Учқун” ашула ва рақс халқ ансамблининг мақсади туманимиз меҳнаткашларининг ишдан бўш  вақтлари ҳамда дам олиш кунларини мазмунли ва мароқли ўтказиш билан бир қаторда халқимизнинг маданиятини ривожлантириш, ёш истеъдодларни излаб топиш ва улар билан доимий иш олиб бориб, катта саҳналарга олиб чиқиш, қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашишдир.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги қарорига биноан 2008 йил 1 ноябрда  ҳаваскорлик санъатини ривожлантиришдаги, миллий қадриятларни тиклашдаги фаол хизматлари ҳамда юксак ижрочилик маҳорати учун "Офарин” фольклор-этнографик  ансамблига "Халқ ҳаваскорлик жамоаси” мақоми берилди.

"Офарин”  фольклор-этнографик  ансамбли Тошкент  вилояти Бўстонлиқ туманида ўтказилган "Асрлар садоси” фестивалида иштирок қилиб, "Фонд форум” лауреати бўлиб қайтди. Жамоада ёш мутахассис Ринат Сафарбоев бадиий раҳбар бўлиб фаолият юритиб келмоқда. Сарвар Худойберганов мусиқий раҳбар, эл олқишига сазовор бўлиб, масхарабозлик санъатини қадрлаб келаётган Хайрулла Ҳабибуллаев балетмейстерлик қилиб келмоқда.

"Жайҳун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк ҳаваскорлик жамоаси 1983 йилда маданият уйида ташкил қилинган.

2009 йил 24 апрелда мазкур гуруҳга "Халқ ҳаваскорлик жамоаси” мақоми берилди. Жамоада Ҳайтбой Жуманиёзов, Комилжон Болтабоев, Баҳром Султонов, Илҳом Давлатёров, Рашид Султонов, Аминбой Жуманиёзовлар фаолият юритиб, эл-юрт олқишига сазовор бўлиб келмоқдалар.

Бу жамоа 2015 йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилган дорбозлар ва анъанавий цирк санъати жамоаларининг Республика кўрик-фестивалида иштирок этиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб қайтди. Навоий шаҳрида бўлиб ўтган Халқ ижодиёти Республика фестивалида "Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли, "Офарин” фольклор этнографик халқ жамоаси, "Жайҳун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ жамоалари ўз дастурлари билан иштирок этиб, махсус дипломни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Туман маданият ва спорт ишлари бўлими ёшларимиз орасидан энг истеъдодлиларини танлаб олиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида турли кўрик-танловлар ўтказиб келмоқда.

Эстрада ва анъанавий ижро, драма, мусиқа ва рақс йўнали-шида ташкил қилинган тўгаракларда қатнашчиларнинг сони йилдан-йилга ошиб бораётгани мазкур йўналишларга ёшлар ўртасида қизиқишнинг ортаётганидан далолат беради.

Она Ватан - Ўзбекистонимизни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, шаън-у шарафини ҳимоя қилиш ва юксалтириш каби эзгу туйғуларни ўсиб келаётган ёш авлод қалбига сингдириш, Ватанга садоқат, унинг тақдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш ҳамда уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида 2009 йилдан буён "Ягонасан, муқаддас Ватан!”  кўрик-танловини ўтказиш анъанага айланган. Айниқса, туманимизнинг энг чекка ҳудудларида гимнастика бўйича янги марказларнинг тузилиши натижасида қизларнинг бу нафис спорт тури билан шуғулланиш имкониятлари янада кенгайди. Сўнгги беш йилда бадиий гимнастика билан шуғулланадиган қизларнинг сони уч ҳиссага ошди. Бундан ташқари, стол тенниси билан шуғулланиб келаётган қизларнинг сони тобора ортмоқда.

Айни кунларда туман Маданият ва спорт ишлари бўлими ходимлари ёш раҳбар Шуҳрат Юсупов бошчилигида мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги олдидан "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича катта тайёргарлик ишларини олиб бормоқдалар.

Насиба ЭШЧОНОВА, туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг ҳаваскорлик жамоалари ва ижодий тўгараклар фаолиятини ташкил этиш гуруҳи раҳбари. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026