12.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.08.2026, 23:13
Жамият 👁 187

«Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

«Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлиги доирасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва фаровон ҳаётини кафолатлаш, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда хавфсиз муҳитни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган қарори ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида жойларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан «Хавфсиз ва соғлом юрт» номли кенг қамровли тезкор профилактик тадбири ўтказилмоқда. Ушбу тадбир доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан, чекка туманларда ҳам фуқаролар осойишталигини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли амалий ишлар олиб бориляпти. «Хавфсиз ҳудуд», «Хавфсиз маҳалла» ҳамда «Сифат, ишонч ва хавфсизлик» шиорлари остида ташкил этилаётган мазкур тадбирлар аҳолининг давлат ҳимоясига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг ёрқин амалий ифодасини Амударё тумани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари, профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла еттилиги вакиллари билан яқин ҳамкорликда ҳудудларни жиноятчиликдан бутунлай холи минтақага айлантириш мақсадида мақсадли тарғибот ишларини олиб бормоқда. Жумладан, мазкур профилактик тадбирларнинг дастлабки босқичи тумандаги Навоий маҳалласи ҳудудида юқори савияда ташкил этилди.

Учрашувлар давомида фуқароларга бугунги кунда ҳаётимизга ва турмуш тарзимизга кенг татбиқ этилаётган замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналарининг афзалликлари, уларнинг ишлаш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, аҳоли вакиллари тезкор ҳаракатланувчи махсус гуруҳ ходимларининг хизмат фаолияти билан яқиндан таништирилиб, барча турдаги хизмат кўрсатиш объектлари ва аҳоли хонадонларига замонавий сигнализация воситаларини ўрнатиш орқали ўғирлик ва бошқа турдаги тажовузларнинг олдини олиш мумкинлиги ҳаётий мисоллар ёрдамида кенг очиб берилди.

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳушёрлигини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари тумандаги Гулзар маҳалласи ҳудудида ҳам ўтказилди. Очиқ мулоқотлар мобайнида асосий эътибор маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш ва уларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришга қаратилди. Мутасаддилар томонидан ҳудудда жойлашган тадбиркорлик субъектлари, турли хил савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда фуқароларнинг яшаш хонадонларини ишончли қўриққа олиш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Фуқароларнинг шахсий мол-мулкларини дахлсиз сақлашда замонавий қўриқлаш хизматининг имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги тушунтирилди.

Маълумот ўрнида аниқ рақамларга тўхталадиган бўлсак, бугунги кунда Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги қўриқлаш хизматининг техник қўриқлаш маркази томонидан жами 610 та объект ва 470 та фуқаро хонадонларига юқори сифатли ва ишончли қўриқлаш хизмати кўрсатиб келинмоқда. Бу рақамлар аҳолининг ва тадбиркорларнинг тизимга бўлган ишончи тобора ортиб бораётганидан далолатдир. Жойларда ўтказилган самарали тушунтириш ишлари натижасида тадбир кунларининг ўзидаёқ кўплаб янги объектлар ва яшаш хонадонлари қўриққа олиниб, уларга кафолатланган ишончли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Фуқароларнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, уларнинг мол-мулкини турли хил жиноий тажовузлардан асрашга қаратилган бу каби кенг қамровли профилактик тадбирлар фақатгина маълум ҳудудлар билан чекланиб қолмайди. Асосий мақсад – ҳар бир овул ва маҳаллада қонун устуворлигини таъминлаш ва халқ осойишталигини мустаҳкамлашдир. Айни шу эзгу мақсад йўлида хавфсизликни таъминлаш борасидаги тарғибот ва амалий ишлар туманнинг барча ҳудудлари бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019