12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Адабиёт 👁 2,760

Йигитлик сўзинг қани? (Ҳикоя)

Йигитлик сўзинг қани? (Ҳикоя)

Раънохоннинг гўзаллиги унинг тақдирини ўзгартириб юборди. Ёши 16-17 га етганиданоқ унга кўнгил қўйганлар кўпайиб кетди. Муҳаббат изҳор қилган синфдош йигитларга рад жавобини берди: "Қадрли синфдош, хафа бўлмайсан, олий маълумотли бўлмагунимча ҳеч кимга қия боқмайман. Ёшликдаги севги- муҳаббатга ишониб хато қилганлар озмунчами? Ўзгалар хатосидан хулоса чиқариш керак” – дея ноумид қайтарди.

Раънонинг илк орзуси амалга ошди. Ўз кучи билан олийгоҳга ўқишга кирди. Аммо бу ерда ҳам харидорлар кўпайиб кетди. Курсдош йигитларнинг анчаси унга ошиқ бўлиб қолишди. Ниҳоят курсдоши Алишер унинг қалб эшигини очишга муяссар бўлди.

- Алишер, гапнинг очиғини айтганимда хафа бўлманг, тўйдан кейинги ҳаётимизни кўз олдимга келтираяпман. Тўйдан кейин аввалги ваъдаларини, аҳд-у паймонларини унутиб юборганлар ҳаётда кўп. Сиз ҳам уларнинг бири бўлиб қолсангиз, охир-оқибатда умид-ишончлар сўниб, орадан меҳр-оқибат кўтарилмайдими?

- Нима деяпсиз, Раънохон? Мен унақа йигитлардан эмасман. Ваъдамнинг устидан чиқмасам, йигитлик сўзимга амал қилолмасам, бу дунёда бош кўтариб юриб нима қиламан? Мен Сизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўй-майман. Йигитлик сўзим шу! – деди Алишер.

Орадан йиллар ўтди. Аввал келишиб олишганларидек, олийгоҳни битиргандан сўнг Алишер билан Раънонинг тўйлари бўлиб ўтди. Алишер фарғоналик, Раъно эса манғитлик эди.

Раънонинг башоратомуз гаплари тўғри чиқди. Алишернинг синглиси акасига дугонасини қайлиқ қилишни ният қилиб юрган экан. Тўй кунидан бир ҳафта ўтгач, кўнгилсизлик бўлиб ўтди.

- Келинойи, бало экансиз. Алишер акамнинг бошини ай-лантириб, унга турмушга чиқиб олдингиз, - дея узиб олди қайнсинглиси Барно.

– Йўғ-ей, янгилишяпсиз, қайтанга акангиз менинг бошимни айлантирди. Неча бор рад жавобимни айтсам ҳам, асло изимдан қолмади, сингилжон, - деди кулиб Раъно.

- Ҳали шунақами, рад жавобини ҳам берганмисиз? Қишлоғимиздаям сиздақа қизлар тў-либ ётувди, - деди аламзадалик билан Барно.

- Бўлса бордир. Бироқ акангиз мени танлади. Мана, кўриб турибсиз, келинойингизман, Манғитчасига айтадиган бўлсам, чечангиз бўламан, Барнохон, - деди ҳазилнамо Раъно.

Шу пайт ошхонага Алишер кириб келди-ю, уларнинг суҳбати, аниқроғи тортишуви ниҳоясига етди. "Келгани яхши бўлди. Акс ҳолда қайнсинглим билан жанжаллашиб ҳам қолардик”- дея ўзича ўйлаб қўйди.

Келинойисининг ошхонадаги гаплари Барнога асло тинчлик бермади. "Тортишувимиз тугамасиданоқ акамнинг келиб қолгани ёмон бўлди, келинойимнинг по-пугини пасайтириб қўядиган гапларим айтилмасдан ичимда қолди”, - дея ўйлаб қўйди у.

Ниҳоят Барно қайнона-келин орасига совуқчилик солди. Кейинчалик эса акаси билан келинойиси орасига. Онаси билан синглисининг тўқиб-бичиб айтган ғийбатнамо гаплари ҳам аста секин мевасини бера бошлади. Бунинг устига ярим тунда Раънога қилинган қўнғироқлар ҳам яхши бўлмади. Раъно ҳайрон эди. Ҳеч бир йигитга уй телефони рақамини бермовди. У эса тундаги телефон қўнғироқларини ҳам йўлини топиб Барно уюштираётганини асло билмасди. Охир-оқибат Алишер билан ораларига совуқчилик тушиб улгурди. Уйда киноя ва пичинг гаплар кўпайиб кетди. Бунга бир ойча чидади у. Аммо асаблари бундан кўпига дош беролмади. Бир куни қайнонасининг пичинг гапига эътироз билдирди. Раънонинг эътирози – аниқроғи, ўзини-ўзи ҳимоя қилиши қайнонага ва қайнсингилга ёқмади.

- Эшитяпсанми, Алишер? Хотинингнинг тили чиқиб қолди. Ўзимизнинг Фарғонада бунақа таннозлар йўқмиди? Келиб-келиб топганингни қара. Хотинингга тартиб беролмасанг, унинг юртига – Манғитга кетавер. Сендақа ўғилдан ҳам, бетгачопар келиндан ҳам тўйиб кетдим. Юрагим ва бошим оғрийдиган бўлиб қолди, – деди йиғламсираб.

Ойисининг йиғламсираганини кўрган Алишер бирданига қизишиб кетди ва ўзини тутолмай Раънонинг қўлидан тортқилаб, ўз хоналарига олиб кетди. У ерда Раънони тепкилади, муштлади, оғзига келган ҳақоратомуз гаплар билан сўкиниб бақирди. Қўпол муомалаларга, дўпослашларга чидолмаган ҳамда оғироёқлиги туфайли саломатлиги пасайиброқ юрган Раъно ўзидан кетиб йиқилди. Алишер эса буни Раънонинг ҳийласи деб тушунди.

"Эҳ-ей, не қилиб қўйдим? Ойим билан синглимнинг гапларига кириб севимли рафиқамга қўл кўтардимми? Энди бу ёғи не бўларкан? Аммо Раъноям ўзидан кўрсин, чиройига кери-либ Фарғонадан хушторлар топаётганига ўлайми? Ярим кечада қўнғироқ қилаверадиган қайси номард экан? Ҳақиқатан ҳам Раъно бузуқ аёлмикан? Балки шундайдир? Ойим билан синглим ниманидир биладиганга ўхшайди. Шамол бўлмаса, теракнинг учи қимирламайди” – дея ўзини оқлади Алишер.

- Менинг жавобимни беринг, деди Раъно эрталаб тонгда.

- Сўрамасанг ҳам сени Манғитингга қайтармоққа қарор қилдим. Сени деб ойим ва синглимдан воз кечолмайман, - деди Алишер.

- Сизга улардан воз кечинг, демаяпман, демайман ҳам. Бироқ тўйдан олдинги йигитлик сўзингиз қани? "Одамзотни сўз бузар, тоғ-у тошни сел бузар”, деган мақолни биласиз-ку. Асосийси йўқ тухмат гапларга ишониб юрибсиз...

- Менга тана-пичинг қилаверма. Не қилишни ўзим биламан. Тўйгача ҳамма йигитлар ваъда беришади. Наҳотки буни билмасанг, - дея Алишер Раънонинг гапини чўрт кесди.

Раъно эса кийимларини йиғиштириб, йўлга отланди. Қайнона ва қайнсинглисининг вақтлари чоғ эди. Улар ғолиблик наъшидасини суришар, аммо, номақбул қилиқлари билан ёш оила пойдеворини бузишаётганини тан олгиси келишмасди.

Раъно уйига келиб, ота-онасига бор гапни рўй-рост айтди. Улар қизига тасалли беришди, кўнглини кўтаришди.

Хўш, Алишер не қиларкан? Унинг йигитлик сўзи қаерда қолди? Буни эса вақт кўрсатади. "Вақт – олий ҳакам” деб беҳуда айтишмаган. Раъно эса ҳамон Алишерни ҳамда туғилажак фарзандини кутиб яшаяпти

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026