14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:19
Фан ва таълим 👁 3,795

ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ

ИНТЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ

Бугунги кунда интернет ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланди. Интернетнинг осонлиги, арзонлиги ва тезлиги барча соҳалар ривожига ҳисса қўшмоқда.

Аммо шу билан бирга, интернетга боғлиқ муаммолар, яъни интернетнинг фойдалари муқобилида зарарлари ҳам кўпайиб бормоқда. Хусусан, ақидага путур етказувчи, фоҳишабозлик ва беҳаёликни тарғиб қилувчи, ахлоқсизликни тарқатувчи ва шунга ўхшаш инсон зотига иснод келтирувчи ишларни тарғиб қиладиган сайтлар аллақачон кўпларни ўзига "мафтун” қилиб олди. Энг ёмони, баъзи одамлар интернет орқали бир-бирига туҳмат қилмоқда, ҳақоратлаб, сўкишмоқда, бир-бирини шарманда қилмоқда ва ҳоказо. Айнан интернет орқали нафақат ахлоқий бузуқликлар, балки сиёсий, ижтимоий, молиявий, илмий ва бошқа кўпгина соҳаларда ҳам жиноятлар содир этилаётир.

Демак, интернет икки тарафлама – ҳам яхшиликка, ҳам ёмонликка хизмат қилиши мумкин нарсага айланди. Биз ёшларнинг вазифамиз уни яхшиликка хизмат қилдириб, ёмонликка бошламаслик чораларини кўриш, унинг зарарларидан четланишга ҳаракат қилишдир. Бунинг учун эса интернетдан фойдаланиш одобларини яхши билмоғимиз керак.

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, интернетдан фойдаланмоқчи бўлган одам ниятни яхши қилган бўлиши керак. Яъни, инсон фақат яхшиликни, рухсат берилган нарсаларга мувофиқ иш қилишни ният қилиши лозимдир. Ана шундагина бу ишидан фойда топади, кўз-лаган мақсадига эришади. Интернетдан олган фойдасига қўшимча равишда илмига амал қилгани учун савоб ҳам олади. Агар илмига амал қилмай, ниятини яхшиласа-ю, интернетдан фақат яхшилик йўлида фойдаланса, ўша олган фойдаси қолади, аммо савоб олмайди. Чунки бу ишига илми асосида яхши ниятни аралаштирмади. Мусулмон киши бир яхшиликни ният билан қилса, бир савоб олади, ўша ниятига амал қилганида эса, савоби ўн марта кўпаяди.

Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрнинг қадрини эсга олиш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини,вақтни бекорга исроф қилса, кейинчалик афсус-надоматда бўлишини унутмаслик зарур.

Интернетга киришдан олдин иш режасини яхшилаб тузиб олиш ҳам одоблардан биридир. Шунинг учун мақсад ва кўзланган фойда аниқ бўлсин. Керакли нарсалар ва маълумотларни олдиндан аниқлаб олиш зарур. Ўтириб олиб, "нима қилсам экан”, деган хаёлларни суриш вақтнинг заволидир.

Интернетда ишлашни "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”каломи билан бошлаш керак. Мусулмон кишининг ҳар бир ишни бошлаганда албатта "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” дейиши кераклиги кўплаб ҳадисларда таъкидланган. Интернетда кўриладиган, ўқиладиган ва эшитиладиган нарсаларнинг барчаси тақиқланмаган, рухсат берилган нарсалар бўлиши шарт. Зотан, инсоннинг ҳамма ерда, барча замонларда ва барча вазиятларда гап-сўзлари-ю, иш ва фаолияти тўғри бўлиши қатъий талаб этилади. Чунки, уни одамлар кўрмаса ҳам, Аллоҳ таоло кўриб турганини эсдан чиқармай, мунтазам ҳис этиб туриш зарур. Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ.

Сайт эгаларининг маънавий-маърифий ҳуқуқларига тўла риоя қилишҳар бир инсоннинг бурчидир. Бунга пул тўлаб кириш лозим бўлган сайтларга ҳақ тўламасдан, ўғринча кириш, кўчириб олишга рухсат берилмаган нарсаларни кўчириб олиш, кўчириб олинганда манба кўрсатилиши лозим бўлганида, кўрсатмаслик каби ишлар киради. Бу каби ишларнинг барчаси гуноҳдир. Чунки бу бировнинг маърифий-маънавий мулкини талон-тарож қилиш ҳисобланади. Ишхона ёки бошқа бирор шахснинг интернет тармоғидан рухсатсиз фойдаланиш мумкин эмас. Баъзи кишилар ишхонанинг интернетидан ўз шахсий манфаатлари учун фойдаланишни ўзларига эп кўришади. Бунда икки тарафлама мулоҳаза қилинадиган иш содир бўлади. Бир тарафдан – ишхонанинг интернетга тўлайдиган маблағи шахсий манфаат учун сарфланади. Иккинчи тарафдан – ишхонанинг ишини бажариш ўрнига иш вақтида ўз манфаатини кўзлаб, масъулиятдан қочиш юз беради.

Болаларнинг интернет ва компьютердан фойдаланишини оқилона ва эътибор билан йўлга қўйиш керак. Аввало, бола ота-онаси ва катталарнинг рухсатисиз интернет ва компьютердан фойдаланмасин. Болаларни бундай пайтларда қаровсиз қолдирмаслик, назардан қочирмаслик лозим. Улар фойдаланадиган жиҳозлар ҳамманинг кўз ўнгида турадиган бўлсин. Йўқса, кўзни шамғалат қилиб, исталмаган, бузуқ ёки бефойда нарсаларга ўзларини уришлари мумкин. Болаларнинг вақти зое бўлмаслиги ҳақида қайғуриш ҳар бир ота-она ва тарбиячининг вазифасидир.

Интернетда чат, форум, ижтимоий тармоқлар каби ўзаро алоқа воситаларидан фойдаланишда шариат рухсат берган нарсаларга амал қилиб, ман қилган нарсалардан четда бўлиш зарур. Бу қоида мусулмон инсоннинг барча қиладиган ишларига ҳам татбиқ қилинади. Баъзи кишилар интернетдаги муомалаларга енгил-елпи қарашади, бу эса мутлақо нотўғридир. Интернет орқали ўзгалар билан алоқа қилишда яхшилик ва тақвода ҳамкорлик қилган ҳолда ёмонлик ва душманликда ҳамкорлик қилмасликни шиор қилиб олиниши зарур. Зотан, мусулмон инсон ҳаётининг барча соҳаларида ушбу шиорга доимо амал қилиб яшашга интилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг” (Моида сураси, 2-оят).

Интернет орқали ўзгалар билан алоқа боғлашда ёлғон ишлатмаслик, сохтакорлик ила уйдирма хабарлар, суратлар ва видеолавҳалар тарқатмаслик талаб этилади. Шуни унутмаслик керакки, виртуал суҳбатда ҳам худди кўз-кўзга тушиб тургандек, ўзини одоб ва ахлоқ қоидалари доирасида тутиш лозим.

Шерзод Ўрозбоев, Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юрти талабаси.

(Фото - http://zaryasurxana.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019