15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 09:02
Иқтисодиёт 👁 4,034

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  ПФ-4609-сонли Фармонига хамда «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини курсатиш билан боглик тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги 2014 йил15 апрелдаги ПҚ-2164 сонли Қарорига  мувофиқ Республикамизда кичик тадбиркорлик субъектлари учун купгина қулайликлар яратилди.
Ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, максимал даражада  қулай инвестиция иқлимини яратиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ойдинлигини ошириш, шу асосда тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш, янги иш жойларини барпо этиш ва иқтисодиётнинг хусусий секторида аҳоли бандлигини ошириш мақсадида 2014 йилнинг 1 июнидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлари масалаларини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатлари учун тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чораларини қўллаш тақиқланди;
Солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини ва рентабеллигини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишга қўлланиладиган мораторий 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача узайтирилди (юридик шахсларни тугатишдаги, қўзғатилган жиноий ишлар доирасидаги, шунингдек бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширувлар бундан мустасно).
2014 йилнинг июль ойидан бошлаб курилиш материаллари саноати, енгил саноат ва озик-овкат саноати сохасидаги кичик корхоналарда ходимларнинг чекланган сони  ўрта хисобда амалдагидан икки баробар оширилди, яъни 200 киши этиб белгиланди.
2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, кичик тадбиркорлик субъектлари статистика ҳисоботларини йилда бир маротаба тақдим этадилар, бунда статистика органлари ҳар чоракда фаолиятнинг тегишли йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма асосдаги ўрганишларни ўтказиб борадилар.
2015 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда «бир дарча» тамойилини қонун ҳужжатлари даражасида жорий этиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия келишувлари шартларини бажариш бўйича даврий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиб бориш учун дастурий маълумотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш белгилаб берилди.
Тадбиркорлик субъектларига 2013 йилдан  2020 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш хамда 2014 йилнинг 1 октябридан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бўйича кўриб чиқишда ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ва давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали, тўлаш шунингдек, маълумотномалар олиш ва бошқа интерактив давлат хизматларидан фойдаланишда махсус «тадбиркорлик субъектининг кабинети» ишлашини таъминлаш амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Амударё туманида солик туловчилар Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитасининг интерактив хизматларидан самарали фойдаланмокдалар, улар солик ва молиявий хисоботларини уз офисларида утирган холда Давлат солик инспекциясига ташриф буюрмасдан электрон тарзда такдим этмокдалар. Бу эса солик туловчилар вактлари ва харажатларини тежаб тадбиркорлик фаолиятларига ижобий таъсирини курсатмокда.
Солик хисоботларини электрон тартибда топшириш буйича Амударё тумани Давлат солик инспекцияси биносида Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси хузуридаги Республика ахборот-маслахат маркази Коракалпогистон булинмасининг хисоботларни электрон тартибда топшириш ва бошкада хизматлар курсатиш шахобчаси, шунингдек, Солик инспекцияси биноси ёнида солик туловчиларга хизмат курсатиш буйича хусусий корхона фаолият юритмокда.
Молиявий ва солиқ ҳисоботларни электрон кўринишда қабул қилиш ва қайта ишлаш тизими Узбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси www.soliq.uz  амалдаги ахборот порталида ташкил этилган ва унда молиявий ва солиқ ҳисоботларни электрон кўринишда шакллантириш дастурий воситалар ҳамда каналлар жойлаштирилган.    
Тизим WEB технологиясидан фойдаланган ҳолда жорий этилган. Электрон солиқ ҳисоботларни шакллантириш солиқ тўловчилар хохишига кўра икки усулда: hisobot.soliq.uz ёки e-hisobot.uz  сайти орқали «Солиқ тўловчининг кабинети»  бевосита шакллантирилади. Бу усулда электрон солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси серверига келиб тушади.
-автоном режимда EREPORTS V3.0 дастурий маҳсулидан фойдаланилган ҳолда  электрон солиқ ҳисоботларини жўнатиш дастурий махсул  воситаси орқали ёки электрон почта орқали амалга оширилади.
 Интернет провайдери учун тўланган тўловлардан ташқари, солиқ ҳисоботларини электрон кўринишда шакллантириш ва жўнатиш шу жумладан, EREPORTS V3.0  дастурий махсулни  тарқатиш хизматлари текин амалга оширилади.
Латифбой МАДАМИНОВ, Амударё туман ДСИ бош инспектори.
(Фото - http://navoiy.uz)


Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида эълон қилинди.



🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019