12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:56
Адабиёт 👁 2,772

ФОТИҲА (ҳикоя)

ФОТИҲА (ҳикоя)

"Одамзот куни етиб қазо қилар бўлса, тобути кетидан йиғлаб югурадиганлари қолсин экан”, -хўрсинди бувам чой устида серажин юзини босган маржон-маржон терларини оппоқ сочиқ билан артар экан. Суриштириб билсам, бувам қишлоғимиз қариялари билан биргаликда уч қишлоқ ҳатлаб, Худоёр қайиқчи деган кишини охирги йўлга кузатиб қўйгани бориб келган эканлар.

Орадан йиллар ўтиб кетгани сабабли олдинига бу кишининг номи менга танишдай туюлгани билан, ўзини сира эслай олмадим. Худоёр қайиқчи, қайиқчи Худоёр...

Бир неча кун миямдан чиқмаган бу ном мени хаёл оғушида ўрпонг йўллар тўзғитиб ўтган беғубор болалик йиллар сари элтди ва...

Ёзги таътил кунларининг бирида онам бизга катта акам Ҳайдарни қўшиб, Маткарим тоғамизникига бир-икки кунга меҳмонга бориб келишимизни тайинлади. Бундай қувончли таклифдан ўзимизга сиғмай, апил-тапил кийина солиб тўртовлон йўлга чиқдик.

Орқамиздан онамнинг қўлида ниманидир кўрсатиб, қичқириб қолганига ҳам унчалик эътибор қилмай, ўрпонг йўлни чангитиб олдинда Ҳайдар акам - ким ўзарга югурганимизча уйдан узоқлашдик. Қувонганимдан оёқ кийимимни кийишгаям улгурмапман, ёз тупроғи товонларимни чўғдай қиздиргани-қиздирган.

"Майли дейман ўзимча, -Асов каналигача етиб олсак бас, у ёғи дадамларнинг таъбири билан айтганда "қўлни узатсанг етгулик”. У пайтлари автобус қайда, қуёш ҳовуридан тушиб қолган чоғда "командир”имиз Ҳайдар акам бошчилигида бир югуриб, бир юриб Асов каналига бир амаллаб етиб келдик. Акамнинг қирғоқдаги қайиққа томон "олға” деган буйруғидан шоша-пиша қайиққа чиқиб улгурмасимизданоқ, нотаниш кишининг йўғон овозидан турган жойимизда тарашадай қотиб қолдик.

Югуриб пастликка тушганимиз учунми, қирғоқда турган қайиқдан ўнқадамлар чапда, қўлида қармоқ ушлаб ўтирган, қорадан келган, кўкрагини қоп-қора тук босган, дадамлар қатори келадиган ярим-яланғоч кишини пайқамаган ҳам эканмиз.

- Қайиқ сизларга ўйинчоқ эмас, тушинглар дарров! - ўшқирди у ўтирган жойидан.

Қайиққа чиқиб улгурган Ҳайдар ва Шуҳрат акамлар дарров ундан сакраб тушишди.

Бир-биримизга қўрқув аралаш аланглаб, кейин бир келган йўлимизга, бир ҳалиги нотаниш кишига қараганимизча қайиқдан нарироққа тисарилдик. Бироз давом этган жимликдан сўнг "командир”имиз ўзини қўлга олди чоғи, қўлига онам бериб юборган тугунни олиб, нотаниш киши томон юрди.

- Сиз қайиқчимисиз? Илтимос бизни нариги қирғоққа ўтказиб қўйинг... -деди дудуқланиб у.

- Тўғри топдинг, қайиқчи Худоёр мен бўламан... Қанча пулларинг бор?-сўради бизга боқмасдан у.

Акам бизга, биз акамга термулдик. Шундагина орқамиздан қичқириб қолган онамнинг қўлидагини англагандай бўлдим.

- Бизда пул йўқ. Илтимос, биз... -Ҳайдар акамнинг гапи ичида қолди.

- Бекорга ўтказиш йўқ. Ҳар биттангиз бир сўмдан, тўрт сўм бермаганингизча қайиққа яқинлашманглар! - дея ўрнидан турди қайиқчи. У хўрагини балиқ еб кетган қармоғига хамир илдираркан, яна жойига ўтирди.

Энди навбат унга келганини пайқаб, Шуҳрат акам қайиқчига яқинлашди.

-Қайиқчи ака, биз пул олиб чиқмапмиз, ўтказиб юборинг. Қайтишимизда ҳаммасини бир қилиб ташлаб кетамиз, -ялина бошлади у. - Мана кўрасиз, Маткарим тоғамдан сиккиз сўм пул олиб, ташлаб кетамиз сизга...

- Гап битта, қулоқ иккита, -бармоғини кўрсатди давомини айтмасдан қайиқчи.

Орага энди узоқ жимлик чўкди. Мен билан синглимдан ҳеч қандай наф чиқмаслигини сезган Ҳайдар акам совуқ нафас олганича ерга қаради. Турнақатор бўлиб қирғоқда қан-ча турганимизни билмайман.

Қуёш нурлари зарғалдоқ ранг олиб, бизни келган йўлимизга бошлади. Қирғоқдан юқорига энди чиқиб ҳам эдик-ки, орқамиздан ўша танишовоз эшитилди.

- Майли, тугунни чўз, ўтказиб қўйганим бўлсин. Ўтиринглар қайиққа, -деди у мийиғида кулиб.

Қулоқларимга ишонмай, ҳаммадан сўнг қайиқдан жой олдим.

Каналнинг у қирғоғидан бу қирғоғига тортилган сим йўл бўйлаб қайиқ суза бошлади.

Баланд бўйли қайиқчи қайиғини тик туриб ҳайдаб келаркан, қуёшнинг оч қизил нурлари остида у менга қўрқинчли бўлиб кўринди. Шу пайт қайиқ сузишдан тўхтади.

- Мана, каналнинг ўртасига келдик. Истасанглар, айтган қирғоғингизга ўтказиб қўяман. Фақат битта шартим бор. Шуни бажарсаларинг бас!- деди қайиқчи баланд овозда.

- Майли, бажарамиз! -дедик ҳаммамиз бирваракайига.

- Унда эшитинглар, ҳозир: "Эй худо, мана шу турган Худоёр акамизга кўп-кўп, биздан ҳам чиройли, ақлли, ширин-ширин фарзандлар бер, омин, - деб фотиҳа ўқийсизлар...”, - деди негадир гаплари бир-бирига қовушмай.

Соддадил болаликда, биз шартнинг бу қадар осонлигидан қувониб, кула бошладик.

- Кулманглар, -бақирди у, -қани бошладик.

- Эй худо, мана шу турган Худоёр қайиқчи акамизга...

- Тўхтат! Худоёр қайиқчи эмас, Худоёр акамизга, -ўшқирди у, -қани кафтларингизни очиб, айтинглар.

Биз буни ҳам уддалай олмадик. Шундан сўнг биз кафтларимизни очганимизча юзимизга яқин олиб Худоёр қайиқчи айтиб турган гапларнитакрорлаб, фотиҳа ўқий бошладик: "Эй худо, мана шу олдимизда тик турган Худоёр акамизга кўп-кўп, биздан ҳам чиройли, биздан ҳам ақлли, биздан ҳам ширин-ширин фарзандлар ато эт. Буфарзандларининг унга хизматлари буюрсин, омин, фотиҳамизни ўзинг қабул эт”.

У тик турганича юзига қип-қизил кафтларини суртди. Ўз истагига эришган бу одамнинг юзида мен негадир барибир қувонч сезмадим. Худоёр қайиқчининг шу алпозда туриши менга ёқмади.

Биз эса қирғоққа тушишимиз билан, ўқиган фотиҳамизни ҳам унутиб, югурганимизча, қўл узатса етгулик Маткарим тоғамизникига чопқиллаб кетавердик...

"Одамзот куни етиб қазо қилар бўлса, тобути кетидан йиғлаб югурадиганлари қолсин экан...”-хўрсинди бувам чой устида серажин юзини босган маржон-маржон терларини оппоқ сочиқ биланартар экан. Суриштириб билсам, бувам қишлоғимиз қариялари билан биргаликда уч қишлоқ ҳатлаб, шу-шу тақдир мени қайта ҳеч учраштирмаган, бир умр бефарзанд ўтган Худоёр қайиқчини охирги йўлга кузатиб қўйгани бориб келган эканлар...

Ендирбой РАЖАБОВ

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026