Адабиёт
👁 1,904
Кўзмунчоғим - Амударёмга
Кўзмунчоғим - Амударёмга…
Таърифини келтирайин беринг ижозат,
Гулла, яшна, ниятим бўлгай ижобат.
Яна тилай, кўшкинг бўлсин қароғимда,
Юртим менинг умр бўйи ардоғимда.
Амударё бўйида эсган шаббода,
Менинг ҳам юзимни силар оҳиста.
Ҳатто йўлларда юрган чоғимда,
Ранг-баранг гуллари шивирлар аста.
Шивирлар:"Қайдасан бетакрор маскан?"
Аму балиғи ҳамон юртимда достон.
Тонг отса деҳқони тиним билмайди,
Дуо қилмоқнику канда қилмайди.
Шу она тупроқдир соф, тоза байтим,
Заминни қучиблар етгум осмонга.
Бир хушхабар бўлиб келган бўлсайдим,
Кўзмунчоғим бўлмиш Амударёмга.
Муқаддас БЕКНАЗАРОВА
40-сон умумтаълим мактабининг
маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶