16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:23
Сиёсат 👁 303

Аҳолини рўйхатга олишда тарғибот-ташвиқот ишларининг аҳамияти

Аҳолини рўйхатга олишда тарғибот-ташвиқот ишларининг аҳамияти

Аҳолини рўйхатга олиш — ҳар бир давлат учун муҳим ва стратегик аҳамиятга эга бўлган жараён ҳисобланади. Унинг асосий мақсади — аҳолининг аниқ ва ишончли маълумотларини йиғиш, уларнинг сони, таркиби, жойлашуви ҳамда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини аниқлашдан иборат. Бу маълумотлар давлат сиёсатини юритиш, иқтисодий ривожланиш стратегиясини белгилаш, ижтимоий хизматларни самарали тақсимлаш каби муҳим соҳаларда асосий манба сифатида хизмат қилади.

Рўйхатга олиш жараёни фақат техник тадбирлар билан чекланиб қолмайди. У кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, аҳолининг ушбу жараёндаги фаол иштирокини таъминлаш, уларда ишонч уйғотиш каби масалаларни ҳам ўз ичига олади. Шу боисдан ҳам тарғибот ва ташвиқот ишлари аҳолини рўйхатга олишда алоҳида ўрин тутади.

Тарғибот ишларининг биринчи вазифаси — аҳолига рўйхатга олишнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришдир. Бу орқали фуқаролар рўйхатга олиш қандай мақсадларда ўтказилишини, қайси маълумотлар тўпланишини ва улардан қандай фойдаланилишини билиб оладилар. Шунингдек, шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланиши ҳақидаги кафолатлар аҳолининг ушбу жараёнга нисбатан ишончини мустаҳкамлайди.

Афсуски, баъзи фуқаролар маълумот беришдан қўрқиши ёки шубҳаланиши мумкин. Бундай ҳолатларда самарали тарғибот ишлари, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, телерадиоэшиттириш ва мақолалар орқали кенг қамровли тушунтиришлар аҳамият касб этади. Хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, уларнинг шахсий маълумотлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши ва улардан фақат статистик мақсадларда фойдаланилишига оид аниқ ва очиқ маълумотлар тақдим этилиши лозим.

Шунингдек, аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида сегментланган тарғибот ишлари ташкил этилиши зарур. Масалан, ёшлар, кекса авлод, ногиронлар каби турли ижтимоий гуруҳларга мос форматда тушунтиришлар олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари аҳоли ўртасида фуқаролик масъулиятини оширишга хизмат қилади. Бу эса рўйхатга олиш жараёнини фақат давлат эмас, балки ҳар бир фуқаро учун муҳим деб қабул қилишга замин яратади. Шу билан бирга, мазкур жараён орқали аҳоли давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатларига бевосита алоқадор эканини тушуниб етади.

Хулоса қилиб айтганда, аҳолини рўйхатга олиш жараёни самарали ташкил этилишида тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бу жараёнга жамоатчиликни кенг жалб этиш, уларда ишонч уйғотиш ва фаол иштирокини таъминлаш орқали рўйхатга олишнинг аниқ, тўлиқ ва сифатли ўтказилишига эришиш мумкин.

Нуржамол Тўлибоева, туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026