12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:42
Мақолалар 👁 3,225

СОFЛИК УЧУН ҚАДАҲ КЎТАР...МАНГ!

СОFЛИК УЧУН ҚАДАҲ КЎТАР...МАНГ!

Яқиндагина ўзим шоҳиди бўлганим бир воқеа  неча кунки кўз ўнгимдан кетмайди. Кун пешиндан оққанда ишдан қайтаётириб бир дугонамни туғилган куни билан табриклагани бордим.

- Юр, касбдош дугоналарим билан ўтирғизаман. Баҳонада танишиб ҳам оласан, - деб мени дугонам чоғроққина, етти-саккиз нафар турли ёшдаги аёллар ўтирган хонага олиб кирди. Улар билан омонлик сўрашиб бўлгунимча меҳмонларнинг ичкилик таъсиридан бироз сархуш эканликларини англадим. Дастурхонда суюқ, қуюқ овқатлар тортилган идишлар, бўшаган коньяк шишаси, конфет қоғозлари, ярим тишланган тузлама бодринг, помидорлар, бўлак-бўлак нонлар, ерёнғоқ пўчоқлари-ю мевалар қолдиқлари афтидан уларнинг "бузмай” ўтиргиси келганини айтиб турарди. Шундай даврага кириб қолганимдан ўзим ноқулай аҳволга тушиб қолдим. Ўтирганлар эса бир гапириб ўн, кулишар, гўё, "қўйларини қумга ёйишган” эди.

Менинг ҳолимни ёнимда ўтирган ўзим тенги аёл сархуш бўлса-да тушунгандек бўлдими, "қани опаздаюший меҳмонга штрафной қуй”, - деб қолди хонтахтанинг нариги бетида ўтирган ёшгина келинчакка. У:

- Хўп, опа, - дея стаканларга бошқаларга ярим, менга тўлдириб коньяк қуйиб узатди-да, қадаҳ сўзи айтишимни сўради.

- Унда яна бир стакан тост пой ҳам бер, - хохолаб кулди ўтирганлардан яна бири.

Мен ичмаслигимни айтиб, қадаҳни олмай узр сўрадим.

– Ичмайдиган онасининг қорнида. Алдаманг, ҳамма ичади, сиз ҳам. Фақат биз билан ичгингиз келмаяпти. Писанд қилмаяпсизми?

Менга "тост пой” сўраган аёлнинг сўзларидан бадтар ўнғайсизландим. Қолганлари унинг гапини маъқуллашди.

- Бизни ҳам алкаш экан деб ўйламанг. Иш, оила, турмуш ташвишларини бирпас унутайлик деб шундай яхши кунларда соғлик, вақтихушлик учун озгина ичамиз, холос.

Ёнимда ўтирган аёлнинг сўзлари мени ўйлантириб қўйди. Бинойидай бир идорада ишлайдиган, олий маълумотли, эллик ёшлар чамасидаги аёл наҳотки алькоголни соғлик учун, вақтихушлик учун ичса? Буни қандай тушуниш мумкин?

Ҳадемай даврадагилар тарқалишиб, оиласига қайтар, фарзандлари, оиласидагилар юзига қандай қарашар экан, деган савол миямга келди-ю бадтар таъбим хира бўлди. Кошкийди соғлик учун қадаҳ кўтарувчилар фақатгина шу даврадаги аёллар бўлса?! Кошкийди! Бу сўзим билан мен ҳамма аёлларни қораламоқчи, ичади, демоқчи эмасман. Бироқ айни кунларда тўйларда, юбилейларда, турли маросимларда аёлларнинг ҳам ҳеч уялмай қадаҳ уриштириб ўтирганларини ҳаммамиз ҳам кўриб юрибмиз. Энг ачинарлиси, бундан ҳеч ким ажабланмайди. Аёлларку аёллар, ҳатто эркакларнинг ичиши ҳам оила учун, жамият учун нақадар оғир оқибатларга олиб келишини ҳис қилишмайди, балки тўйда ичилади-да, деб ҳисоблашади. Ваҳоланки, кунда-кунора  (тўй бергич халқмизда ўзи) тўйга бориб ичиб келган эркак, аёл оилада фарзандларига ота-оналик, ота-онасига фарзандлик, келинлик бурчини тўлиқ адо эта оладими? Буни ҳамма билади: албатта йўқ! Демак бу оиланинг кўрадиган жабри. Бугун маза қилиб ичган эркак, аёл эртасига ишхонасида ўз вазифасини керагича бажара олмайди. Бундан ҳам хавфлиси оилада фарзандлар тарбияси издан чиқади. Соғлом муҳит бузилади. Шу оилада вояга етаётган ўғил-қиз ҳам  ота-онасидан андоза олиб улғаяди. Ҳа, масалага чуқурроқ назар ташласангиз, жамиятимиз кўрадиган жабрнинг залвори жуда оғир экан.

Бироқ буни сархуш аёлларга тушунтиришнинг иложи йўқлиги учун баҳона топиб ўрнимдан турдим.

Тиббиётнинг гувоҳлик беришича, ойида уч марта алкоголь қабул қилувчи онадан туғилган фарзандда алкогольга 47 фоиз, агар ота ҳам ичса, 60 фоиз мойиллик бўларкан. Демак, энг даҳшатлиси ичувчи она, ота бўлажак ичувчини дунёга келтиришаркан. Ичувчи ота-онадан бола 10 фоиз эпилепсия, 10 фоиз мия шикастланиши, хотира сустлиги касалликлари билан данёга келаркан. Бу жамиятимиз, миллатимиз учун ҳалокатли оқибатларга йўл очиб бермайдими? Бу тўкин, фаровон, озод замонамизга, миллатимизга хиёнат эмасми?

Майли, бундан фақат тиббиёт ходимларигина хабардор, деб ҳисоблайдиган бўлсак, кунда-кунора ичиб транспорт бошқариш оқибатида кўз ўнгимизда неча-неча одамлар ҳаётдан бевақт кетишаяпти. Тўйиб ичиш туфайли юраги дош бераолмай ҳаётдан кўз юмиш ҳоллари, неча-неча оилаларда ҳаловат йўқолиб, уруш-жанжаллар, ҳатто ажралишлар ҳам содир бўлаётганини ҳаммамиз ҳам кўриб, эшитиб юрибмиз. Афсуски бундан тегишли хулоса чиқараётганимиз йўқ.

Баъзан шундай бўлади, бировнинг юзига айтолмаган сўзларингни қоғозга тушириш, шу тарзда тушунтириш ўнғайроқ бўлади. Ўзим ҳозиргина чурқ этмай тарк этган даврадошларимга, барча-барчага мен ҳам шундай дегим келади: соғлик учун қадаҳ кўтарманг, ахир ўша заҳқум соғлиғингиз, келажагингиз кушандаси-ку.

Мастлик-ихтиёрий телбаликдир. Сизларга телбалик эмас, гул-гул яшнаб меҳнат қилиш, гўзал ва бахтиёр турмуш кечириш ярашади.

 Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026