12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:42
Саломатлик 👁 850

Дорихоналар фaoлиятини тартибга солиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Дорихоналар фaoлиятини тартибга солиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Республикамизда сўнгги йилларда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Аҳолини сифатли, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника билан таъминлашни янада яхшилаш ҳамда фармацевтика маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш жараёнлари такомиллаштирилмоқда.

Шу билан бирга, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, уларни давлат рўйхатидан ўтказишни такомиллаштириш ва дорихоналар фаолиятини тартибга солишга масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ушбу масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Амударё тумани бўлими бошлиғи Мақсет Утепбергенов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ислом Юсупов ҳамда тумандаги дорихона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирок этдилар.

Унда департаментнинг туман бўлими бошлиғи Мақсет Утепбергенов томонидан дорихоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти хусусида, ушбу йўналишда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тушунчалар берилди.

Таъкидланганидек, дорихоналар фаолиятини ривожлантириш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, халқимизнинг соғлом ва узоқ умр кечиришини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, тизимдаги тўсиқлар бартараф этилмоқда.

Айтиш жоизки, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш, фуқароларни сифатли ҳамда арзон дори воситалари билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ушбу соҳага долзарб масала сифатида қаралаётганидан далолат беради.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш ҳамда қонуний айланишини таъминлаш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш мақсадида имзоланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Мазкур қарор билан Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган ҳамда мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар турлари кўрсатилган.

Шунингдек, йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан белгиланган дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартлари асосида лицензия талабларига риоя қилиш зарурлиги хусусида сўз юритилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026