15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 17:34
Жамият 👁 317

Суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Амударё туманида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, фуқароларни қийнаб келаётган суд-ҳуқуқ масалаларига аниқлик киритиш ҳамда жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар изчил давом этмоқда. Ана шундай мулоқотлардан бири 16 март куни туманнинг “Назархон” овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев, фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Адилбек Сейтназаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Санъат Авезов, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти юристи Даврон Пирманов ҳамда Назархон овули фаолари, аҳоли вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул аввалида жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев “Наркотик моддалар айланмасига қарши курашда судларнинг ўрни” мавзусида фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берди. Таъкидланганидек, бугунги кунда наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси жаҳон миқёсидаги энг хавфли жиноятлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бундай иллат нафақат алоҳида шахс, балки бутун жамият саломатлиги, ёшлар келажаги ва давлат хавфсизлиги учун жиддий таҳдид туғдиради.

Таъкидланганидек, наркотик воситаларни ноқонуний ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва тарқатиш каби ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бу каби ҳуқуқбузарликлар оқибатида инсон саломатлигига путур етади, оилалар пароканда бўлади, жиноятчилик даражаси ортишига замин яратилади. Шу нуқтаи назардан, судлар мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқишда қонун устуворлигини таъминлаш, далил ва экспертизаларни холис таҳлил қилиш, айбдорларга адолатли жазо тайинлаш ва айни вақтда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Қатъий ва асосли суд қарорлари эса жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим профилактик таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Тадбир давомида фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Адилбек Сейтназаров ҳам аҳоли учун долзарб бўлган “Кредит шартномаси ва ундан келиб чиқадиган муаммолар” мавзусида батафсил маъруза қилди. Унда кредит тушунчаси, унинг ҳуқуқий асослари ва шартномавий мажбуриятлар мазмунига алоҳида тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, кредит — муддатлилик, қайтаришлилик ва фоиз тўлаш шарти билан вақтинча бериладиган пул маблағлари ёки бошқа қимматликлардир.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича банк ёки бошқа кредит ташкилоти қарз олувчига шартномада белгиланган миқдор ва шартлар асосида пул маблағи бериш, қарз олувчи эса мазкур маблағни қайтариш ҳамда унинг учун фоиз тўлаш мажбуриятини олиши тушунтирилди. Маърузада кредит шартномаси қарз шартномасидан фарқ қилиши, унда кредитор сифатида фақат ваколатли банк ёки тегишли лицензияга эга кредит ташкилоти иштирок этиши мумкинлигига урғу берилди.

Адилбек Сейтназаров кредит муносабатларида ҳар икки тарафнинг ҳам аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжудлигини мисоллар билан тушунтириб берди. Жумладан, кредитор келишилган шартлар асосида маблағни беришга мажбур бўлса, қарз олувчи уни белгиланган муддатда фоизи билан қайтариши шарт. Шу билан бирга, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб қарз олувчининг фоиз тўлаш ва қарзни қайтариш мажбурияти юзага келиши ҳақида ҳам ҳуқуқий изоҳлар берилди. Бу эса аҳолининг кредит шартномаларини имзолашдан олдин ҳужжат мазмунини чуқур англаб олиши нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.

Сайёр қабулнинг амалий қисмида эса фуқаролар ўзларини қизиқтирган суд-ҳуқуқ масалалари, кредит муносабатлари, ҳуқуқий жавобгарлик, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби каби қатор саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилди. Тадбир иштирокчилари ҳар бир мурожаат юзасидан атрофлича ҳуқуқий тушунтириш ва амалий маслаҳатлар олди.

Мазкур сайёр қабул аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш борасида муҳим аҳамият касб этди. Энг муҳими, бу каби учрашувлар суд-ҳуқуқ соҳаси ва халқ ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга, қонунларга ҳурмат руҳини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026