12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:49
Саломатлик 👁 937

“САЛОМАТЛИК УЧУН БАДАНТАРБИЯ ВА 5000 ҚАДАМ ПИЁДА ЮРИШ” МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

“САЛОМАТЛИК УЧУН БАДАНТАРБИЯ ВА 5000 ҚАДАМ ПИЁДА ЮРИШ” МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Саломатлик – инсоннинг энг катта бойлиги ҳисобланади. Бугунги замонавий тараққиёт ритмида ва доимий стрессли вазиятларда ана шу бойликни асраб-авайлаш, организмни соғломлаштириш учун вақт ажратиш қийин. Лекин Бутунжаҳон Соғликни сақлаш ташкилотининг тавсияси – соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш инсонни ҳам маънан, ҳам ақлан чиниқтиришини ҳисобга олсак, алоҳида вақт ажратмай туриб ҳам инсон мустаҳкам саломатлик соҳиби бўлиши мумкин.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, саломатликни белгиловчи омиллар 10-15 фоиз экологияга, 10-15 фоиз генетикага, 10-12 фоиз тиббиёт тизими даражасига ва 55-60 фоиз соғлом турмуш тарзига боғлиқ экан. Ваҳоланки, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ўзига ва атрофидагиларга эътиборли бўлиш, кундалик санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш ҳар бир тиббий маданиятли инсоннинг бурчидир. Бутунжаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти байрами – 7 апрель санаси билан боғлиқ тадбирлар бутун дунё халқларини ана шу бурч масъулиятини ҳис этиб яшашга даъват этиб келади. Чунки Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, биргина экологик муаммолар туфайли ҳар йили ер юзида 13 млн. киши вафот этади.

Ер куррасининг 90 фоиздан зиёд аҳолиси носоғлом ҳаводан нафас олади. Қолаверса, глобал исиш, турли табиат ҳодисалари ва сув танқислиги инсонлар соғлигига салбий таъсир қилмоқда. Бундан ташқари, нотўғри овқатланиш, ҳаддан ташқари ширинликка ружу қўйиш, камҳаракатлилик ва семириш юрак қон-томир, саратон касалликларининг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Амударё туман тиббиёт бирлашмасининг спорт-соғломлаштириш майдончасида 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни байрамига бағишлаб ўтказилган “Саломатлик учун бадантарбия ва 5000 қадам пиёда юриш” тадбирида Тиббиёт бирлашмасининг тажрибали шифокорлари томонидан бу ҳақда батафсил сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг кўрсатма хатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси Саломатлик ва стратегик ривожланиш бўлими спорт тарғиботчиси Ибодулла Нуримбетов раҳбарлигида ўтказилган тадбир аввалида иштирокчилар баданни чиниқтирувчи машқларни бажардилар.

Шундан сўнг, тиббиёт ходимлари Шифокорлар кўчаси бўйлаб 5000 қадам пиёда юриш марафонида қатнашдилар. Она табиат бағрида, эрталабки мусаффо ҳаводан баҳраманд бўлиб, пиёда юриш марафонида иштирок этган 150 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари шу кунги иш фаолиятларини кўтаринки кайфиятда, тетиклик билан бошладилар. Зеро, эрталабки бадантарбия машқлари нафақат соғлом турмуш тарзи, балки ижтимоий ва жисмоний фаолликнинг бирдан-бир асосидир.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026