12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:01
Саломатлик 👁 2,597

СИЛ - ДАВОСИЗ ДАРД ЭМАС

СИЛ - ДАВОСИЗ ДАРД ЭМАС

Сил касаллиги сурункали инфекцион касаллик бўлиб, организм турли системаларининг зарарланиши турли - туман клиник белгилар билан кечади. Сил кўп тарқалган инфекцион касалликдир.

Силга хос белгилар: умумий ҳолсизлик, иштаҳа камлиги, таъсирчанлик, иш қобилиятининг пасайиши, озиб кетиш, тана ҳароратининг юқорилаши, кўкрак қафасида оғриқлар, нафас сиқиши, қон туфлаш.

Юқорида қайд этилган белгилар пайдо бўлса, фтизиатр шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Йигирма биринчи асрга келиб ҳам сил касаллигининг тобора кўп тарқалиши соғликни сақлаш тизимида жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.

Силга қарши кураш хизмати бугунги кунда юксак даражага кўтарилди ва давлат сиёсати даражасида эътироф этилди. Туманимизда силга қарши курашиш хизмати Кўп тармоқли марказий поликлиника Фтизиатрия бўлинмаси, марказий шифохона фтизиатрия бўлими ва Қишлоқ врачлик пунктлари томонидан амалга оширилмоқда . 2014 йил август ойида "Силни комплекс даволаш ҳамма учун” дастури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ва "Чегарасиз шифокорлар” ташкилоти томонидан умумий амалиёт шифокорлари, фтизиатрлар ва ўрта тиббий ходимларга ўқув тренинг машғулотлари ўтказилди. 2014 йил октябрь ойидан дорига турғун сил формалари аниқланиб, даволаш консилиуми қарори асосида даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Сил касаллигига чалинган беморларни даволаш 6-8 ой, дорига турғун формаларига чалинган беморларни даволаш 20-24 ой муддатни талаб этади. Бу муддат давомида шифокорлар томонидан тавсия қилинган дориларни қабул қилишда танаффусга мутлақо йўл қўйилмаслиги керак.

Эсингизда тутинг: даволаниш давомида сил касаллигининг юқумлилиги камайиб боради. Сил касаллигини аниқлаш ва даволаш хизматлари бепул кўрсатилади. Нукус шаҳридаги Республика силга қарши курашиш диспансери Референс лабораториясига беморларнинг балғам намуналари юборилиб, текшириш орқали сил жараёни аниқланади. Шунингдек, кўкрак қафаси флюрографияси ва рентгенографияси сил жараёнини аниқлашда катта аҳамиятга эга.

Аҳоли орасида силга қарши курашиш, силни барвақт аниқлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрикларда фаол қатнашиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга силнинг олдини олишда ҳар йили камида икки марта кўрикдан ўтиш, соғлом турмуш тарзига, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш аҳамиятлидир.

Қисқа қилиб айтганда, сил давосиз дард эмас. У қанча эрта аниқланса, даволаш ҳам шунчалик осон бўлади.

Гулора АБДУЛЛАЕВА, туман Тиббиёт бирлашмаси фтизиатрия бўлими мудираси.

Феруза Тўраева,

фтизиатр.

(Фото - http://fsh.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026