12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:37
Саломатлик 👁 889

Қонунчилик палатаси депутати тиббиёт муассасаларига ташриф буюрди

Қонунчилик палатаси депутати тиббиёт муассасаларига ташриф буюрди

Бугунги кунда депутатларнинг ўз фаолиятига масъулият билан ёндашуви баробарида одамларнинг ҳам халқ вакилига бўлган ишончи ортмоқда. Хусусан, депутатларнинг жойига чиққан ҳолда, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, ҳал этиши, муаммоларга самарали ечим топиши, халқнинг ичига кириб бориши эса юртдошларимизнинг мамлакатимиз сиёсий ҳаётига ва сиёсий партиялар фаолиятига бўлган ижобий кўз қарашининг шаклланишида муҳим омил бўлмоқда.

Айни кунларда депутатлар томонидан сайловчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш борасида жойларда амалий тадбирлар ўтказилмоқда.

28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Сайёра Имамова Амударё туманида бўлди. Ташриф доирасида депутат сайловчилар билан учрашди ва ҳудуддаги мавжуд муаммоларни, жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва туман Кўп тармоқли марказий поликлиникаси фаолиятининг ҳолатини ўрганди.

Дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сайёра Имамова Амударё тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникасида беморлар ва шифокорлар билан мулоқот қилди.

Мулоқот давомида шифокорларнинг иш фаолиятида учрайдиган хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, касалликларга тўғри ташхис қўйиш ва ўз вақтида касалликларнинг олдини олиш, даволаш, беморлар билан тўғри мулоқот қилиш, беморлар томонидан билдирилаётган эътирозларни инобатга олиб, уларга тўғри ечим топиш каби бир қатор масалалар бўйича фикр ва тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек, депутат ушбу поликлиникада тиббий кўрикдан ўтиш учун аҳолига яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида никоҳдан ўтишдан аввал поликлиникага тиббий кўриклардан ўтиш мақсадида келган ёшлар билан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди. Уларга никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий жиҳатлари, соғлом ва баркамол фарзандни дунёга келтиришда тиббий кўрикларнинг муҳимлиги ҳақида жараёнда иштирок этаётган шифокорлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, соҳада коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишилди.

Шундан сўнг, депутат Сайёра Имамова Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси Туғруқ бўлимида бўлиб, у ердаги беморлар ва шифокорлар билан мулоқот қилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолатини кўздан кечирди.

Маълумки, мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мезонига айланди. Хусусан, аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ва бўлажак оналарнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида тиббиёт масканларида “Аёллар маслаҳатхона”лари, қизлар саломатлиги бўлимлари ташкил этилган. Аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш, тизимли патронаж билан қамраб олиш ва репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан кўрилган чоралар ўз натижасини бермоқда. Юртимиз шаҳар ва қишлоқларида замонавий шарт-шароитларга эга туғуруқхоналар қад ростламоқда.

Депутат ёш оналар билан дилдан мулоқот қилиб, уларнинг бўлимда яратилган шароитлардан қай даражада розилиги, шифокорларнинг муомала маданияти қандай эканлиги ва дори-дармонлар ўз вақтида етказилиб берилаётгани билан қизиқди. Янги туғилган чақалоқлар ҳам ҳолати кўздан кечирилиб, уларнинг келгусида соғлом ва баркамол, комил инсонлар бўлиб вояга етишига тилакдошлик билдирилди.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026