16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:24
Фан ва таълим 👁 414

“Olympia” МЧЖ билан ҳамкорликда “Кенгру – 2025” Халқаро математика танлови ўтказилди

“Olympia” МЧЖ билан ҳамкорликда “Кенгру – 2025” Халқаро математика танлови ўтказилди

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари орасидан математика фанига қизиқувчи, интилувчан ва ижодкор ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодий қобилиятларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Olympia” МЧЖ билан ҳамкорликда Амударё туманидаги 30- ва 40-сонли мактабларда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 2-11-синф ўқувчилари ўртасида “Кенгуру – 2025” халқаро математика танлови ўтказилди.

25 март куни бўлиб ўтган танловга туманимиздаги 86 та умумий ўрта таълим мактабларининг Olympia.uz веб сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган 2-11-синф ўқувчиларидан 700 нафарга яқин математика фанига қизиқувчи, иқтидорли ёшлар қатнашдилар.

“Кенгуру – 2025” халқаро математика танловининг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг фанлар олимпиадаси бўйича Иқтидорли болалар билан ишлаш сектори методисти Фазилат Зарифова, Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, бўлимнинг Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти Райҳон Якубова, 30-сонли мактаб директори Қувват Ниязов, 40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуратова ҳамда мактаблардан белгиланган малакали мутахассис кузатувчилар иштирок этдилар.

Танловнинг очилиш маросимида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов “Кенгуру – 2025” халқаро математика танлови ташкилоти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Таъкидланганидек, “Olympia” МЧЖ 2017 йил ноябрь ойида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида халқаро, оммавий, таълим танловларини ўтказишни бошлаган биринчи ташкилот саналади. Бугунги кунга қадар ташкилот математика, инглиз тили, рус тили, табиатшунослик фанлари каби турли йўналишларда танловлар ўтказиб келмоқда. Хусусан, “Кенгуру” математика танловида бутун дунё бўйлаб 6 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этишади.

Тадбирда 40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуратова “Кенгуру – 2025” халқаро математика танловининг мақсад ва вазифалари ҳақида иштирокчиларга зарур тушунчалар тақдим этди. Танлови учун назорат материаллари “Кенгуру” танлови вакиллари томонидан тузилганлиги ва ташкилотнинг масъул ходими томонидан чоп этилиб, махфийлиги таъминланган ҳолда танлов ўтказиладиган куни жойларга махсус назорат материаллари солинган қопда етказиб берилиши, танлов қатъий назорат асосида, мутлақо шаффоф тарзда амалга оширилиши таъкидланди.

Танлов аввалида ўқувчилар сонига мос равишда синфларга жавоблар варақалари, ҳар бир синф учун тузилган саволлар китобчаси, иштирокчи ўқувчилар учун “Кенгуру” танлови томонидан эсдалик совғалар олиб келинди ҳамда иштирокчиларга тарқатилди.

Шундан сўнг ҳар бир мактаб учун белгиланган координатор ва кузатувчилар иштирокида тегишли хоналарда “Кенгуру” танловининг асосий жараёни бошланди.

2-4-синфлар учун 24 та, 5-11-синфлар учун 30 та математика ва мантиқий фикрлашга доир саволли тест китобчаси ҳамда жавоблар варақаси татарқатилди ва 1 соат 15 дақиқа вақт берилди.

Белгиланган вақтдан кейин кузатувчилар томонидан иштирокчиланинг жавоб варақалари Вазирлик маъсул ходимига тақдим қилиниб, алоҳида пакетга солинди ва муҳрланган ҳолда танлов вакилига етказилди. Танлов ёш математикларимизнинг фаоллиги асосида, ошкоралик ва жипслик руҳида ўтди.

Бу каби танловларнинг ўтказилиши таълим муассалари ўқувчилари орасидан математика фани бўйича билимли, интилувчан ва ижодкор ёшларни аниқлаш билан бирга, ўқувчиларда мантиқий фикрлашни ривожлантириш ва уларнинг билимларини объектив баҳолашга хизмат қилади.

Райҳон Якубова, Амударё туман ММТБнинг мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026