Иқтисодиёт
👁 2,395
Махсус бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлар ярмакаси ўтказилди.
Иш ўринлари
ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришда, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда устувор аҳамиятга эга.
Айниқса, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳар доим муҳим вазифа
саналади.Шу мақсадда Амударё
агробизнес касб-ҳунар коллежи биносида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси,
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида
"Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун махсус бўш иш ўринлари ва вакант
лавозимлар ярмакаси” ўтказилди.
Айтиш керакки,
туманда 2015 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Дастурига асосан йил давомида 5296та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, ўтган 3 ой давомида режадаги 500 та янги иш ўринларини ўрнига 510 та
янги иш ўринлари яратилди ва режа 102 фоизга бажарилди.
2014-2015 ўқув йилида тумандаги 7 та касб-ҳунар коллежларини 58 та мутахассислик бўйича жами 2600 нафар ўқувчилар тугатаётган бўлса, шундан 2592 нафари 894 та корхона ва ташкилотлар билан уч томонлама шартномалар туздилар.
Туманда жорий йилда касб-ҳунар коллежи битирувчилариучун янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурибўйича 1175 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Ярмакада
иштирок этган коллеж ўқувчилари ва ишсиз фуқаролар ўзларига керакли бўлган
мутахассисликлар ва касблар бўйича маълумот олиб, уларнинг аксарияти шу ернинг
ўзида иш берувчилар билан шартномалар туздилар.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.
(Фото - http://kamolot.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶