14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:54
Жамият 👁 491

Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш масаласида Прокуратура органлари томонидан ўрганишлар ўтказилмоқда

Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш масаласида Прокуратура органлари томонидан ўрганишлар ўтказилмоқда

“Бўладиган ишга эгаси сабабчи”, дейишади. Мантиқан олиб қарайдиган бўлсак, ҳар кимнинг ҳаётида юз берадиган нохушликлар, аввало, эътиборсизлик, сусткашлик, қолаверса яшаш хонадонида ёритиш ва иссиқлик энергияси, ёқилғи ресурслари билан боғлиқ ускуналардан ҳамда ўз ихтиёридаги транспорт воситаларидан фойдаланишдаги хатоликлари туфайли содир бўлади. Айниқса, бу каби ҳолатлар куз-қиш мавсумида кўпроқ кузатилади.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, хусусан, Қашқадарё, Тошкент, Бухоро ва Фарғона вилоятларида табиий газ тармоғига тақиқланган ускуналар орқали уланиш, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида белгиланган техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида юз берган инсонлар ўлими билан боғлиқ фожиалар бу борада нафақат соҳа ходимлари, балки халқимизни ҳам ҳар лаҳзада огоҳ яшашга даъват этади.

Юқоридаги каби кўнгилсиз ҳодисаларга ўз вақтида барҳам бериш, қиш мавсумини беталафот ўтказиш, жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда талон-торожликларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари Шерзод Мухаматов Амударё туманида бўлиб, айни кундаги вазият билан яқиндан танишди.

Хусусан, Шерзод Мухаматов раҳбарлигида соҳа мутахассислари томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қарашли Амударё туман электр таъминоти корхонаси ва “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” акциядорлик жамиятига қарашли “Амударё тумангаз” газ таъминоти бўлимининг диспетчерлик хизматлари, истеъмолчилар мурожаатларини қабул қилиш марказлари, автомобилларга сиқилган газ қуйиш компрессор шохобчаларига газ тарқатиш станцияси ҳамда табиий газ сақлаш захира омборининг ҳолати муфассал ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, айниқса, йирик талон-тарожликларни барвақт аниқлаш ишларини янада кучайтириш бўйича топшириқлар ва зарур тавсиялар берилди.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда йўқотишларнинг олдини олиш ҳамда ресурсларни муҳофаза қилишда, энг аввало, техник инфратузилмани доимий назорат қилиб бориш, хусусан, газ қувурларидан ҳар қандай газ сизиб чиқиш ҳолатини тезкор бартараф қилиш, эскирган ва занглаган газ қувурларини ўз вақтида алмаштириш зарурлиги эслатиб ўтилди.

Бугунги кунда ҳар бир хонадон ва корхонада замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, уларни доимий техник кўрикдан ўтказиб туриш ҳамда техник хизмат кўрсатиш, табиий газ тармоғига ноқонуний уланишларнинг олдини олишга қаратилган назорат тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб бориш, ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарларга қатъий ҳуқуқий чоралар кўриш лозимлиги таъкидланди.

Бу борада аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида табиий газ ва электр энергияси ресурсларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш, тармоқларга ноқонуний уланишнинг оқибатлари ҳақида зарур тушунчалар бериш, айниқса, қиш мавсумида бу борадаги тарғибот ишларини самарали ташкил этиш, истеъмолчилар учун ўқув машғулотлари ўтказиш зарурлиги қайд қилинди.

Ўрганишлар жараёнида соҳа мутахассисларига тежамкорликнинг аҳамияти, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш юзасидан ҳам тавсиялар ҳам берилди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019