12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:10
Жамият 👁 552

ДЕПУТАТ ХОНИМЖОН РАЖАБОВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ДЕПУТАТ ХОНИМЖОН РАЖАБОВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 1992 йилда белгиланган ва бутун дунёда кенг нишонланиб келинмоқда. Унинг мақсади – жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар қандай соғлом одамдан кам эмаслигини амалда намоён этишдир. Мамлакатимизда, шу жумладан Амударё туманида ҳам ушбу тадбирни нишонлаш анъанага айланган. Нафақат сана муносабати билан, балки йил давомида, турли байрамларда ҳам туманнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахсларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади.

“Бир мискин кўнгилни шод этиш – Каъбатуллоҳни зиёрат қилиш билан баробар”, дейди доно халқимиз. Ҳақиқатан ҳам салгина меҳр ва эътибордан қалблари бир олам шодликка тўлувчи ногиронлиги бўлган инсонларнинг қувончларига шерик бўлиш, орзу-интилишларини рағбатлантириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳар бир соғлом инсоннинг бурчидир.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Хонимжон Ражабова Халқаро ногиронлар куни арафасида Манғит шаҳрининг Бойовул маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар билан учрашди ва ўзининг депутатлик ваколати доирасида уларнинг муаммоларини ўрганиб, орзу-интилишларини рағбатлантириш мақсадида дилдан суҳбат ўтказди.

Депутат маҳаллада яшовчи 1992 йилда туғилган II гуруҳ ногирони Инобат Каримова, Баҳор кўчасида истиқомат қилувчи, 1977 йилда туғилган I гуруҳ ногирони Саломат Казакова, Қиличбой кўчасида яшовчи, II гуруҳ ногиронлари, 1988 йилда туғилган Равшан Атабаев ва 1992 йилда туғилган Шоира Ерлапасова ҳамда 1996 йилда туғилган Юлдуз Габдулхабировалар билан учрашиб, уларга байрам муносабати билан шахсий совғаларини топширди.

Ногиронлиги бўлган фуқаролар орасида шундай инсонлар ҳам борки, соғлом одамларга нисбатан уларнинг имкониятлари чекланган бўлсалар-да. алоҳида қобилиятлари билан ажралиб туришади. Бойовул маҳалласида ҳам бундай иқтидор эгалари талайгина. Улардан бири – I гуруҳ ногирони Саломат Казакова шеърият, адабиёт шайдоси. У “мен ногиронман”, деб ўзининг кўнглини ўзи чўктирмади. Ўз устида тинимсиз ишлаб, бири-биридан дилбар шеърлар, ҳаётий ҳикоялар ёзди. Ёзганлари туман ва республика миқёсидаги газеталарда ёритилиб, даврий нашрлар орқали кенг оммага тарқатилганида, уни ҳар доим ижод қилишга ундаган устозлари – “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодкорларининг ишончини оқлашга интилди. Саломатнинг турли даврий нашрларда чоп этилган ижод намуналари мўъжаз бир китоб бўлгулик.

Хонимжон Ражабова Бойовул маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар билан учрашувида дилдан, самимий мулоқот қилиш орқали уларнинг ҳар бирига маънавий куч ва байрамона кайфият бағишлади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026