12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Сиёсат 👁 493

“Тарғибот поезди”нинг тарғибот гуруҳи аъзолари 40-мактабга ташриф буюрди

“Тарғибот поезди”нинг тарғибот гуруҳи аъзолари 40-мактабга ташриф буюрди

Ҳар қандай замон ва маконда инсон қадри улуғ, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳар недан устун. Одамзод дунёга келар экан, у билан биргаликда ҳуқуқлари ҳам туғилади, ўзи билан ҳамнафас яшайди. Шубҳасиз, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясининг ҳақиқий муаллифи халқнинг ўзидир. Фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эса ислоҳотларнинг манбаи ва ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган умумхалқ референдумида ўзи ва юрт тақдирига бефарқ бўлмаган, шу юртнинг бугуни ва эртасига дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган ҳар бир юртдошимиз фаол иштирок этиб, уларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конституциямизни ёқлаб овоз бергани ҳам фикримиз далилидир.

Сир эмаски, Бош қомусимизда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топган. Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади. Янги таҳрирдаги Конституциямиз 6 бўлим, 27 боб ва 155 та моддадан иборат. Жорий йилда бош қомусимиз 32 ёшга тўлади. Шу муносабат билан юртимизнинг деярли барча ҳудудларида, маҳаллаларда, идора ва ташкилотларда, таълим масканларида байрам кечалари, турли хил заковат ўйинлари, тарғибот тадбирлари ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” шиори остида ташкил этилган “Тарғибот поезди” лойиҳасининг тарғибот гуруҳи аъзолари Амударё туманидаги 40-сонли мактабга ташриф буюрди.

Тадбирда Тошкент давлат юридик университети Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси мудири ўринбосари, гуруҳ раҳбари Бахрам Худайбергенов, университетнинг жиноий одил судлов факультети талабалари Алланазар Жанабаев, Кобейсин Зарипбаев, Сабрина Шамуратова ҳамда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети талабаси Айсулу Муратбаева, туман Адлия бўлими бошлиғи Мансур Садиков, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, 40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуратова ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

“Тарғибот поезди” лойиҳасининг мақсади янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини ёшларга англатиш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.

Тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари ўқувчиларга янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмуни, унга киритилган янги моддалар, ҳуқуқий нормалар моҳияти, инсон ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши ва амалда қўллай олишининг аҳамияти ҳақида тўхталдилар. Конституция, қонун, инсон ҳуқуқ ва эркинлиги, қонун устуворлиги каби тушунчаларга алоҳида урғу берилди.

Шундан сўнг, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини синовдан ўтказиш мақсадида “Заковат” ўйини ўтказилди. Унда ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, ўз билим ва салоҳиятини намоён қилдилар. Ўйин сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга Тошкент давлат юридик университети томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди. Бу каби тадбирлар тарғибот гуруҳи томонидан Қорақалпоғистоннинг бошқа туманларида ҳам ўтказилмоқда.

 Сўзимиз аввалида ҳуқуқини билган ва амалда қўллай олган инсон хор бўлмайди, деган эдик. Дарҳақиқат, бизга ҳаётда тўғри ёзиш, рақамларни тўғри ҳисоб-китоб қилиш, одам ва унинг саломатлиги каби йўналишлар қанчалик зарур бўлса, ҳуқуқий саводхонликка ҳам шунчалар эҳтиёжимиз бор. Зеро, у тўғри ёзиш ёки тўғри ҳисоблашни ўргатмаса-да, фуқароларга тўғри яшашни ўргатади.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026