Куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектларида барқарор иссиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди
Куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектларида барқарор иссиқликни таъминлаш ушбу муассасалардан фойдаланувчиларнинг саломатлигини сақлашда муҳим омил саналади. Мактаблар, шифохоналар, болалар боғчалари ва бошқа ижтимоий объектларда иситиш тизимининг узлуксиз ишлаши нафақат қулай муҳитни яратиш, балки ҳодимлар ва фойдаланувчиларнинг самарали фаолият юритишлари учун ҳам ниҳоятда зарур. Иситиш тизимларининг барқарорлиги иш жараёни самарадорлигини ошириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатига бевосита таъсир кўрсатади.
Шу мақсадда ҳар йили куз-қиз мавсуми олдидан тегишли чоралар амалга оширилиб, мавсум давомида ишлар узлуксиз ташкил қилинади. Бу борада Амударё туманида амалга оширилаётган чоралар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси масъуллари туман ҳокими Собир Хўжаметов ва соҳа мутасаддилари иштирокида ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, ўрганишлар олиб борди.
Ўрганишлар давомида ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва самарадорлик кўрсаткичларига риоя қилиш катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тегишли ташкилотларда иситиш тизимлари мавсум бошланишидан олдин текширувдан ўтказилгани ва таъмирлангани текширилиб, қурилмалардан оқилона фойдаланиш ва энергияни тежаш нафақат иқтисодий самара келтириши, балки ресурсларни тежашга ҳам ёрдам бериши алоҳида таъкидланди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶