ОТА-ОНАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашув режаси асосида ташкил қилинган навбатдаги учрашув яқинда Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди.
Учрашувга тегишли ташкилот ва муассасалардан таклиф қилинган масъул ходимлар ўқувчиларнинг таълим-тарбияси, давомати, уларга яратилган шарт-шароитлар, таълимнинг мажбурийлиги, ота-оналарнинг ҳуқуқий жавобгарлигига оид масалалар юзасидан маърузалар қилдилар.
Бу тадбир буюк келажакни фақат соғлом ва баркамол авлодгина бунёд эта олади, деган ҳақиқат ҳаётимизда изчил ва мустаҳкам қарор топаётганини яна бир бор исботлади. Чунки, ҳеч бир ота-она ўз фарзандига яхши тарбия беришдан ортиқ маънавий бахт бера олмайди.
О.ОТАБОЕВ, шу коллеж директорининг ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶