12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:43
Жамият 👁 1,903

ДАВЛАТБИКА РАЖАБОВА – FОЛИБ!

ДАВЛАТБИКА  РАЖАБОВА – FОЛИБ!

Ҳар куни эрта тонгда ўрнимиздан туриб, эшигимизни очсак, нигоҳимиз қўшниларимизга тушади. Улар билан саломлашиб, омонлик сўрашиб хотиржам уйимизга кирамиз. Бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган бу одатимизда ота-боболаримизнинг асрий қўни-қўшничилик, маҳалладошлик ришталари мужассам эканлигини ўзимиз ҳам сезмаймиз. Аслида эса қўшниларимизнинг, ана шундай кўнглимизга яқин инсонларимиз истиқомат қиладиган маҳалламизнинг тинч-осойишталиги - ҳар биримизнинг тинчлигимиз, осойишталигимиздир.

Бугунги кунда овул, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, аҳоли орасида ҳукуматимиз қарорларининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, ишсиз, ишга яроқли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, умуммиллий қадриятларимиз, анъаналаримизни кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, она Ватанимизга муносиб ворислар қилиб вояга етказиш, аҳоли орасида яқин қўшничилик, меҳр-оқибат туйғуларини тарбиялаш ва бардавом бўлишига эришишда овул-маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчиларининг хизмати алоҳидадир.

Ҳа, улар бугун ўз ҳудудларидаги истиқомат қилувчи оилаларнинг яқин сирдоши, лозим бўлса, йўл-йўриқ кўрсатувчи маслаҳат-гўйига айланишган. Болалар даргоҳлари, умумтаълим ва касб-ҳунар таълими муассасалари муаммоларига ҳам ўзини дахлдор деб билиб, ечимига устозлар билан бирга бел боғлайди улар.

Булар яқинда туман маданият уйида бўлиб ўтган фуқаролар йиғинларининг "Энг намунали диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик танловида ҳам яққол акс этди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси ва "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан ташкиллаштирилган ушбу тадбир худди байрам тусини олди. Ғолиблик учун беллашган маслаҳатчилар 3 та шарт бўйича ўзларининг маҳоратларини намойиш этдилар. Дастлаб уларнинг фаолиятларига доир ҳужжатлари, кўрсаткичлари билан ҳакамлар ҳайъати яқиндан танишиб чиқдилар.

Айниқса маслаҳатчилар иш фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар, улар ечимини ёритиш юзасидан саҳна кўриниши намойиш этиш шарти жуда  ҳаяжонли бўлди.

Охирги шартда маслаҳатчилар ўз иш фаолиятларига доир саволларга жавоб бердилар.

Кўрик-танлов якунига кўра Манғит шаҳридаги Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Давлатбика Ражабова биринчи ўринга, "Тўлқин” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Гулжон Сапенова иккинчи ўринга, "Бўзёп” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Гулзода Кўбаева учинчи ўринга лойиқ, деб топилди.

Шунингдек намунали фаолият олиб бораётган, "Куюк кўпир” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Тамара Каримова, "Қиличбой” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Раъно Жуманиёзоваларга рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди.

Асли касби кутубхоначи бўлган Давлатбика Ражабова 2004 йилда Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси қилиб тайинланган эди. Ўн йилга яқин фаолияти давомида у кўпчиликка ибрат бўлиб ўз вазифасини адо этиб келаётир. Демоқчимизки, унинг кўрик танловда энг намунали маслаҳатчи, деб топилгани бежиз эмас.

- Маҳалламиз аҳолисининг оғзибирчиликли, меҳр-оқибатли эканлиги доим мени қувонтиради ва далда беради. Мунаввар опа Содиқова, Фарида опа Давлетова, Ойжон опа Ўрозбоева, Тозагул опа Худоёрова сингари онахонларимиз доимо беминнат кўмак беришади. Бугунги намойиш қилган саҳна кўринишимизни ҳам қойиллатиб ижро қилишди ва ғолиб бўлишимга кўмаклашишди. Уларга суяниб яна кўп режалар тузиб қўйганман, - дейди Д.Ражабова.

У ўз суянчиқлари – маҳалла онахонлари билан мазкур танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига тайёргарликни бошлаб юборди.

Ойгул РАЖАБОВА,

Комила САГИТОВА.

Суратда: Д.РАЖАБОВА

М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026