16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:06
Сиёсат 👁 651

ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ Х.РАЖАБОВА ЎЗ САЙЛОВЧИЛАРИ ОЛДИДА ҲИСОБ БЕРДИ

ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ Х.РАЖАБОВА ЎЗ САЙЛОВЧИЛАРИ ОЛДИДА ҲИСОБ БЕРДИ

Айни кунларда Халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатлар ўзларига юксак ишонч билдириб, сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаган ва депутатликка сайлаган сайловчилари олдида 2025 йилнинг биринчи чорагида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот беришмоқда. Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар ҳамиша фаол. Улар сайловчилар ишончига муносиб тарзда фаолият олиб бориш билан бирга, аҳоли ҳаётига оид муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ўз ваколатлари доирасида тегишлича ҳал қилиш нафақат депутатлик бурчи, балки зиммаларидаги юксак масъулият эканини, сайловчилар олдида ҳамиша ҳисобдорлигини ҳис қилган ҳолда фаолият олиб боришмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси Хонимжон Ражабова ҳам ўзига катта ишонч билдирган Дурунки маҳалласи аҳолиси билан тез-тез учрашиб, улар билан самимий ва дилдан мулоқотлар ўтказиш орқали маҳалла аҳли ҳаётига доир муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

Депутат жорий йилнинг 11 апрель санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 56-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб педагогика жамоаси билан учрашди. Учрашувда Хонимжон Ражабова ўз депутатлик фаолиятининг дастлабки уч ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботини тақдим этди.

Хусусан, маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқароларни, ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилалардаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг ижобий самараси ҳақида сўз юритиб, бу каби ишлар ЎзХДПнинг доимий диққат марказидаги вазифалар сирасига киришини алоҳида таъкидлади.

Айниқса, ёш авлод таълим-тарбияси борасидаги ишларни жаҳон андозалари даражасига кўтаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли тумандаги, шу баробарида Дурунки маҳалласи ҳудудидаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари нафақат туманда, балки Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги ҳам энг намунали таълим-тарбия муассасалари сафидан жой олганини алоҳида эътироф этди.

Учрашув давомида 56-сонли мактаб ўқитувчилари томонидан мактаб ва маҳалла ҳамкорлиги, инфратузилма масалалари ҳамда ўзининг ижодий фаолияти юзасидан тушган саволларга депутат батафсил жавоблар берди ва мактаб кутубхонасига яқинда нашрдан чиққан "Умр карвони" китобини совға қилди .

Шу куни депутат Хонимжон Ражабова Насиба Жуманиёзова раҳбарлигидаги 8-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи-педагоглари билан ҳам учрашди. Учрашувда депутат мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган жиддий ислоҳотлар хусусида батафсил тўхталиб, бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган ўзгаришлар, МТТларга қамров даражасининг кескин ошиб бораётгани, хусусий тадбиркорлик йўналиши жадал ривожланиб, давлат-хусусий шериклик асосидаги, шунингдек, кўплаб нодавлат МТТлар ташкил этилаётгани ҳақида сўз юритди.

Шу билан бирга, Хонимжон Ражабова 2025 йилнинг биринчи чораги давомида олиб борган ўз депутатлик фаолияти бўйича йиғилганларга ҳисобот берди.

Учрашув якунида депутат ушбу МТТ ходимларига ҳам ўзининг "Умр карвони" номли китобини совға қилди. Дурункилик сайловчилар билан ошкора ва самимий мулоқот тарзида, шаффофлик асосида бўлиб ўтган мазкур учрашувлар сайловчилар билан депутатни бир-бирига янада яқинлаштиргани билан муҳим аҳамият касб этди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026