14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:45
Жамият 👁 270

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар янада жадаллашмоқда

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар янада жадаллашмоқда

Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Қарор асосида банк кредит маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг сифатли ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Амударё туманида Озарбайжонлик Республикасидан келган пудратчи ташкилот “Archico Engineering company” томонидан 68,5 км магистраль ва 289,2 км ички сув тармоқларини тортиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. 29 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига амалга оширилаётган қурилиш ишлари натижасида туман ҳудудида яшовчи 79 минга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилаётган бўлиб, туманнинг Чойкўл, Тош ёп, Ўрта қалъа, Куюк кўпир, Бобур номли, Хитой, Бўз ёп ва Қиличбой овуллари, Босув, Арна бўйи, Жумур овул, Қизилчоли, Боғ, Хизр эли, Аёқчи маҳаллалари ҳамда Манғит шаҳридаги барча маҳаллалар ҳудудларидаги истеъмолчиларнинг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Бугунги кунда қизғин паллада давом этаётган қурилиш ишлари ниҳоясига етгач, туман аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 80 фоизга етиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарори асосида амалга оширилаётган қурилиш ишларига жами 100 нафарга яқин қурувчилар, шу жумладан маҳаллий ишчилар ҳамда 20 дан ортиқ техника жалб қилинган. Айни пайтгача ҳудудларда жами 5 км магистраль сув тармоқларини тортиш ишлари якунланган бўлиб, қурувчилар жадал суръатларда ишламоқдалар.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда сувдан оқилона фойдаланиш, унинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, сув истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий инновацион тизимларини жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Натижада сувдан фойдаланиш, шу жумладан, сув таъминоти ва оқова сув тизимида қатор самарали ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотларнинг барчаси халқ фаровонлигига, инсон манфаатларига хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Марказлашган ичимлик суви билан таъминланган ҳудудлар аҳолиси кўп йиллик орзуларининг ушалаётганини айтиб, давлатимиз ва ҳукуматимизга миннатдорчилик билдиришмоқда.

Халқимизда сув келтирган – элда азиз, деган нақл бор. Тириклик манбаи, поклик, мусаффолик рамзи бўлган сувни асраб-авайлаш, унинг ҳар томчисидан унумли ва тежамкор фойдаланиш барчамизнинг бурчимиздир. Зеро, соғлиғимиз ҳам, умримизнинг узоқ бўлиши ҳам, энг аввало, ичимлик сувининг сифатига боғлиқ. Мамлакатимизда аҳолини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш, оқова сув хизматларини яхшилаш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари қамровини ошириш бўйича амалга оширилаётган салмоқли ишлар шу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019