12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:40
Қишлоқ хўжалиги 👁 429

Ғўза парваришида тўғри ташкил этилган агротехник тадбирлар мўл ҳосил учун хизмат қилади

Ғўза парваришида тўғри ташкил этилган агротехник тадбирлар мўл ҳосил учун хизмат қилади

Шу кунларда ғўза майдонларида суғориш, сувдан кейин қатор ораларини шудгор қилиш, чилпиш, суғорилган майдонларга махсус техникалар билан ишлов бериш, ғўза зараркунандаларига қарши курашиш каби ишлар агротехника тадбирлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Сифатли ва мўл ҳосил етиштириш мақсадида амударёлик илғор фермер хўжаликлари қаторида “Музаффар Эшчанов” фермер хўжалигининг ҳам пахта далаларида иш қизғин паллага кирган. Чунки август ойи охирига қадар ғўза парвариши учун зарур бўлган барча агротехник тадбирлар тўлиқ якунланиши зарур.

Мазкур фермер хўжалик раиси Музаффар Эшчанов қишлоқ хўжалиги соҳаси билан 15 йилдан буён шуғулланиб келади. Жорий йилда “Музаффар Эшчанов” фермер хўжалиги 63 гектар майдонга “Султон” навли пахта уруғларини экиб, 134 тонна “оқ олтин” топширишни режа қилган.

Маълумотларга кўра, агротехнология тадбирлар тўғри, ўз вақтида ва самарали олиб борилса, ғўза июнь-июль ойларида шиғил ҳосилга киради ва кўплаб кўсаклар вужудга келади, ҳосил элементларининг тўкилиши кам бўлади. Ҳосилнинг 46 фоизи июнь ойида, 47 фоизи июль ва 7 фоизи август ойининг биринчи ярмида шаклланади. Бу агротехник тадбирнинг мақбул вақтида бажарилиши ғўзанинг шона, гул тугунчаларини сақлаш, кўсак пайдо бўлиши ва етилиши жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилади. Натижада кўсакларнинг пишиб етилиши тезлашиб, ҳосилдорлиги ортади.

Маълумки, ғўза ўсишга мойил бўлади, шуни эътиборга олиб, унинг бош пояси ва ўсув шохларининг учи чилпиб ташланса, озиқ моддалар ҳосил шохларига, ундан ҳосил тугунчаларига ўтади, уларнинг тўкилиши камаяди, кўсаклар кўпайиб, вазни ортади, сув сарфланишининг самарадорлиги ҳам кўпаяди. Чилпиш ўз вақтида, сифатли ўтказилганда кўсакларнинг пишиши 5-10 кунга тезлашади ва ҳосилдорлик гектарига 3-4 центенерга ортади.

Ғўзанинг ҳосил тугунчаларини ташламаслиги учун энг аввало, пайкаллардаги тупроқ намлигини бир маромда сақлаб туриш зарур. Агар намлик етарли бўлмаса, ғўза танасидаги физиологик ва фотосинтез жараёнлари бузилади. Суғориш сифати кўп жиҳатдан сувчиларнинг иш тажрибасига, илм-фан ва ишлаб чиқариш ютуқларини қўллай олиш маҳоратига, фермерларнинг сувчиларга етарлича қулайлик яратиб беришига боғлиқ, албатта.

Таъкидлаш жоизки, фермерларимиз ғўза парваришида суғоришдан ташқари культивация, бегона ўтлардан тозалаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, чилпиш каби агротехник тадбирларга ҳам жиддий эътибор беришлари юқори ҳосилдорликка эришишнинг асосий омили ҳисобланади.

Оби ҳаётдан тежамли фойдаланишда шарбат усулида суғориш ҳам айни муддаодир. Бу усул ғўзага озуқа бериши баробарида, сув буғланишини камайтириб, тупроққа сингишини яхшилайди.

Маълумки, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамма вақт долзарб масалалардан ҳисобланган. Такрорий экинлар эса оилаларга барака ва даромад олиб келади. “Музаффар Эшчанов” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган 19 гектар майдонида такрорий экин сифатида сабзавот, полиз, мош ва чорва моллари учун озуқа экинлари экилган. Бу майдонлар маҳаллада истиқомат қилувчи эҳтиёжманд аҳоли вакилларига ажратиб берилган. Меҳнаткаш деҳқонлар ёзнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланиб, кузги мўл ҳосил учун ҳаракат қилишмоқда.

Мош мамлакатимизнинг барча ҳудудларида асосий ва такрорий экин сифатида экилади. Тўғри ташкил қилинган агротехник тадбирлар натижасида мош поялари яхши ривожланмоқда. Ҳозирда қатор ораларини культивация қилиш ишлари бажариляпти.

Сентябрь ойидан мамлакатимизнинг барча ҳудудида пахта йиғим-терими мавсуми бошланади. Ҳозирда техник ходимлар техника воситаларини мавсум учун шай ҳолатга келтиришмоқда. Мавжуд камчиликлар кўздан кечирилиб, бартараф этилаяпти. Жумладан, носоз эҳтиёт қисмлари янгиларига алмаштириш ва трактор тиркамаларининг шикастланган жойларини пайвандлаш ишлари бажарилаяпти.

Бир сўз билан айтганда, туманимиздаги барча фермер хўжаликларида кузги мўл “оқ олтин” ҳосили учун барча агротехник тадбирлар самарали ташкил этиляпти. Шунингдек, барча техника воситалари кўздан кечирилиб, мавсум олди шай ҳолатга келтирилмоқда. Албатта, бу жараёнлар мавсум давомида ўз натижасини кўрсатади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026