12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:56
Сиёсат 👁 549

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 74-сессияси тўғрисида АХБОРОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 74-сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2024 йил 30 май куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 74-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ғуломжон Ешниёзов очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 13-Қиличбой сайлов округидан депутат Баҳром Қодиров сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Қудрат Абдикаликов ҳисобот берди. Ҳисоботда 2024 йил ҳосили учун туман бўйича 353 та фермер хўжаликлари томонидан 16 минг 154 гектар майдонга чигит, 313 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 630 гектар майдонга ғалла экилиб, агротехника қоидалари асосида парвариш қилинаётгани таъкидланди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан туманда 2024 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинлари оқилона жойлаштирилган ва аксарият фермер хўжаликлари шу асосида экин экиб, ер ва сувдан унумли фойдаланишмоқда. Лекин баъзи фермер хўжаликлари томонидан тегишли қарор талаблари бузилиб, сувни кўп талаб қиладиган, жойлаштиришда кўрсатилмаган шоли экинини экиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Жумладан туман бўйича 96 та фермер хўжаликларида жами 533,5 гектар майдонларга режасиз шоли экилганлиги аниқланган.

Ушбу масала юзасидан Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи Сарвар Матякубов, туман Ирригация бўлими бошлиғи Шукрулло Юсупов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анвар Йўлдошевлар сўзга чиқиб, мониторинг натижасида аниқланган режасиз экилган шоли сувнинг меъёридан ортиқ истеъмол қилинишига, бошқа ҳудудларга сув етиб бормаслигига сабаб бўлаётганини таъкидлашди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Илҳом Палванов ахборот берди. Депутатлар Хитой овули ҳудудидан туман ер  заҳира фонди  ҳисобидан умумий  майдони 10 гектар бўлган ерни очиқ электрон танловга чиқариш таклифига розилик билдирдилар.

Кун тартибидаги сўнгги масала юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Амударё тумани филиали бошлиғи Шерзод Султанов сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2023 йил 28 июль кунги фармонида кўрсатилган шартларни бажарган фуқароларга тегишли бўлган ер участкаларига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича Кенгашга таклиф киритди. Таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессия сўнгида туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарларига ердан ва сув ресурсларидан оқилона, қонунга мувофиқ фойдаланиш бўйича мурожаат қилди. Тегишли ташкилотларнинг тақдимномаларидан кейин аксарият фермер хўжаликлари шоли майдонларини бузиб, ушбу майдонларга бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини эккани, қолган фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам 2 кунлик муҳлат ичида шоли майдонларини бузиб, ердан ва сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатига барҳам бериши лозимлиги таъкидланди.

Ушбу таклиф депутатлар томонидан маъқулланди ва 2 кунлик муҳлатда топшириқни бажармаган фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномасини бир томонлама бекор қилиб, ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобига қайтариб олиш масаласи кўриб чиқилиши бўйича тегишли фермер хўжаликлари раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, фаол муҳокамалардан кейин барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026