12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:25
Спорт 👁 550

Ташландиқ ер ўрнида сунъий қопламали мини футбол майдончаси барпо қилинди

Ташландиқ ер ўрнида сунъий қопламали мини футбол майдончаси барпо қилинди

Жорий йилнинг 26 май куни Холимбег овулида янги сунъий қопламали мини футбол майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман прокурори Азиз Рўзметов, Спорт мактаби, ОФЙ масъуллари, спортчи ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Маросимда туман ҳокими сўзга чиқиб, Холимбег овули аҳлини янги спорт иншооти иш бошлагани билан табриклади ва спортчиларга зафарлар тилади. Туман ҳокими ўз сўзида амударёлик спортчиларининг катта мусобақаларда қўлга киритаётган ютуқлари, юксак натижалари мақтовга лойиқ эканлигини, бунда холимбеглик спортчи ёшларнинг ҳам ҳиссаси юқори эканлигини, овул ёшларининг спорт ва жисмоний тарбияга бўлган қизиқишларини янада оширишда мазкур спорт майдончаси муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, ташландиқ, қаровсиз ҳолатдаги ер майдонида шундай замонавий имкониятларга эга спорт майдончасини қуриб, хайрли ишга қўл урган тадбиркор – “Дурдона-Эъзоза-Асалой” МЧЖ раҳбари Амина Тажимуратованинг келгусидаги ишларида муваффақият тилади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур сунъий қопламали мини футбол майдончаси ўрни олдин қаровсиз ҳолдаги ташландиқ ер бўлган. Тадбиркор Амина Тажимуратованинг ташаббуси билан ташландиқ ер обод қилинди. Тадбиркор жами 300 млн сўм, шундан 33 млн сўми банк кредити, қолгани ўз маблағи ҳисобига мазкур сунъий қопламали мини футбол майдончасини бунёд қилди. Эндиликда мазкур мини футбол майдончаси орқали холимбеглик ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, овул ёшларининг саломатликларини мустаҳкамлаш ва уларни янада катта ютуқ ҳамда марраларга ундаш мақсад қилинган.

Таъкидлаш керакки, Холимбег овулининг мини футболчи қизлар жамоаси кўп йиллардан буён республика миқёсида чемпионликни ва фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Жумладан, 2018 йилнинг март ойида Қашақадарё вилояти Қарши шаҳрида мини футбол бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида 14 ёшгача қизлар ўртасидаги мусобақаларда холимбеглик қизлар фахрли 2-ўринни, 2020 йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида 15 ёшгача қизлар ўртасида овул қизлари жамоаси фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Шунингдек, 2019 йилда Тошкент шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида 17 ёшгача қизлар бўлган холимбеглик қизлар жамоаси 3-ўринни, 2021 йилда 14 ёшгача бўлган қизлар Ўзбекистон чемпионатида ҳудудий босқичда фахрли 1-ўринни, 2022 йилда эса Ўзбекистон кубоги мусобақаларида фахрли 2-ўринни эгалладилар.

2023 йилда ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикасининг “Арал W” профессионал футбол жамоаси таркибида 8 нафар амударёлик қизлар тўп сураётган бўлса, шуларнинг 5 нафари холимбеглик қизлардир. Мазкур жамоанинг бош мураббийи Руфат Бабажанов, ёрдамчи мураббий Байрам Эшимовлар ҳам Холимбег овулининг фарзандлари ҳисобланди.

2023 йилда “Арал W” жамоаси профессионал футбол жамоаси 14 ёшлилар ўртасида Ўзбекистон чемпоинатида фахрли 2-ўринни, Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларида мини футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, чемпионликни қўлга киритдилар.

Холимбег овули қизлар жамоаси жорий йилда ҳам футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларида туманда фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмасига эга бўлди.

21-26 май кунлари Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида 15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган футбол бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади. Чемпионатда “Арал W” қизлар футбол жамоаси аъзолари Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилди.

Эндиликда холимбеглик мини футбол ва футбол билан шуғулланувчи ёшлар машғулотларни бошқа ҳудудларда эмас, ўз маҳаллалардаги майдончада олиб боришади. Ушбу янги майдончада тўп сурадиган спортчи ёшларнинг келгусида ҳам улкан ютуқларга эришишига тилакдошмиз!

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026