12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:26
Спорт 👁 583

Амударё тумани ҳокими кубоги учун кураш бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди

Амударё тумани ҳокими кубоги учун кураш бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди

Кураш – бу ўзбек халқининг қадимий миллий спорт тури бўлиб, унинг илдизлари камида уч ярим минг йиллик тарихга эга. Бу спорт тури адолатли ва ҳалол йўл билан мақсадга эришишни тарғиб қилади.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг кураш миллий спорт тури мақомини олиб, унинг ривожланиши ва халқаро майдонга чиқишига катта эътибор қаратила бошланди. 1998 йилда Халқаро Кураш Ассоциацияси ташкил этилган бўлиб, ушбу спорт турининг қоидалари стандартлаштирилди ҳамда глобал миқёсда тарғиб қилина бошланди.

Курашнинг техникалари, анъаналари, қоидалари ва фалсафаси авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Мана шу минг йиллик анъаналарни сақлаш ва ривожлантириш мақсадида кураш бўйича турли спорт мусобақалари, очиқ биринчиликлар, турнирлар ўтказиб келинмоқда. Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ташаббуси билан туман ҳокими кубоги учун Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган очиқ биринчилик ҳам шулар жумласидандир.

Туманнинг Чордара маҳалласи ҳудудидаги спорт мактаби филиали иморатида ўтказилган туман очиқ биринчилиги мусобақалари кўплаб янги номларни кашф қилишда восита бўлди. Икки кун давомида ўтказилган мусобақаларда спортчилар турли вазн тоифасида ғолиблик учун курашдилар.

Ҳоким кубоги учун ўтказилган туман очиқ биринчилигида амударёлик полвонлардан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг турли ҳудудларидан келган спортчилар ҳам иштирок этди.

Мусобақаларнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, спорт ёшларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишида муҳим роль ўйнайди, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёт ғоялардан асрашда асосий омил ҳисобланади. Спорт орқали ёшлар ўзларининг жисмоний кучларини ошириш билан бирга, жамоавий ишлаш, мақсад сари интилиш ва ўз-ўзини назорат қилиш каби муҳим кўникмаларни ҳам ривожлантирадилар. Шунингдек, спорт ёшларга ўзларининг энергияларини ижобий йўналишда сарфлашга ҳам ёрдам беради. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда ёшларни спортга жалб қилиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун давлат томонидан турли дастурлар амалга оширилмоқда.

Айтиш жоизки, спортнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти фақатгина уларнинг шахсий ривожланиши билан чекланмай, балки уларнинг ижтимоий муносабатларини ҳам яхшилашга хизмат қилади. Спорт мусобақалари ва машғулотлари орқали ёшлар бошқа тенгдошлари билан танишиб, дўстлашиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятларига эга бўладилар. Бу эса уларнинг ижтимоий алоқаларини кенгайтириш ва жамиятда ўз ўринларини топишларига ёрдам беради.

Бундан ташқари, спорт ёшларнинг жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни турли касалликлардан ҳимоя қилишда ҳам катта аҳамиятга эга. Жисмоний фаоллик ёшларнинг иммун тизимини кучайтиради ва уларни стресс ва депрессия каби руҳий муаммолардан сақлайди. Энг муҳими, спорт ёшларга ўзларининг мақсадларига эришишда сабр-тоқат ва меҳнатсеварлик каби фазилатларни ривожлантиришга ёрдам беради. Спортдаги муваффақиятлари ва мағлубиятлари орқали ёшлар ҳаётдаги муҳим дарсларни ўрганадилар ва бу тажрибалар уларнинг келажакдаги ҳаётларида муҳим роль ўйнайди.

Туман ҳокими кубоги учун ўтказилган очиқ биринчилик ҳам мана шундай мақсаднинг рўёбга чиқишини кўзлаб амалга оширилган ижтимоий тадбирдир.

Очиқ биринчилик якунларига кўра ёшлар ўртасидаги барча вазн тоифаларида Амударё тумани БЎСМ спортчилари ғолиб бўлди. Жумладан, 55 килограмм вазн тоифасида Азамат Собиров, 60 килограмм вазн тоифасида Жавоҳир Бозорбоев, 71 килограмм вазн тоифасида Каромаддин Йўлдошевларга тенг келадиган полвон топилмади. Катталар ўртасида 60 килограмм вазн тоифасида нукуслик Парахат Ережепов, 66 килограмм вазн тоифасида амударёлик Сардор Оғабоев, 73 килограмм вазн тоифасида гурланлик Сирож Сапаримбетов, 81 килограмм вазн тоифасида ҳам гурланлик Иззат Раҳимбоев, 81 килограммдан ортиқ вазндаги курашчилар ўртасида эса амударёлик Самир Назарбоевлар ғолибликни қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида амударёлик полвонлар биринчи ўринни эгаллашди. 2-ўрин Нукус шаҳри жамоасига, 3-ўрин эса Гурлан тумани полвонларига насиб этди. Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчиларга туман ҳокимлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Чоршам Тажимуродов, туман БЎСМ директори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026