“ОТАМ – СУЯНГАН ТОҒИМ, ОНАМ – МЕҲР БУЛОҒИМ”...
"Ўзбекистон - Ватаним”, "Ёр келди”, "Тўй бугун”, "Йигит бўлсанг”, " Эй нозанин”, "Туҳмат ёмон” каби неча ўнлаб қўшиқларни маромига етказиб ижро этиб, мухлислар қалбидан муносиб жой олган, анъанавий ва мумтоз қўшиқлар ижрочиси, туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази бадиий раҳбари Муроджон Ибрагимовнинг ҳаётида ўчмас из қолдирадиган воқеа бўлди: у "Отам-суянган тоғим, онам-меҳр булоғим” кўрик танловининг туман босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олган эди. Яқинда ана шу кўрик танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди ва унда Муроджон Ибрагимов фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Хонанданинг ижрочилик маҳорати, қўшиқ учун шеър танлай олиши ва унга мос мусиқа басталаб, таъсирчан руҳда томошабинларга етказа олгани ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.
Ёшларни ота-онасига, туғишганларига, Ватанига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялайдиган, маънавий озуқа берадиган етук қўшиқлар яратишга ундайдиган, иқтидорли ижодкорларни аниқлашга хизмат қиладиган кўрик-танловда ўзининг янги қўшиқлари билан қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олган ижодкорга янги-янги муваффақиятлар тилаймиз.
Н.ҲАЙИТМУРОДОВА, туман Маданият ва аҳоли дам олиш
маркази мутахассиси.
(Фото - http://fikr.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶