03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 13:59
Спорт 👁 508

АМУДАРЁ ТУМАНИ СПОРТ МАКТАБИДА “СОҒЛОМ ОИЛА – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЯНЧИ” ШИОРИ ОСТИДА АЁЛЛАР ЎРТАСИДА ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИ СПОРТ МАКТАБИДА “СОҒЛОМ ОИЛА – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАЯНЧИ” ШИОРИ ОСТИДА АЁЛЛАР ЎРТАСИДА ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда аёлларнинг ўрни алоҳида. Аёл соғлом бўлган оилада тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ҳамда барака бўлади. Шу боис ҳам аёллар саломатлигини сақлаш, уларни спортга жалб қилиш борасида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Чунки аёлнинг бирор бир спорт тури билан шуғулланиши, энг аввало оилада соғлом, ҳар томонлама етук инсонлар камол топиши учун шароит яратади. Мамлакатимизда деярли ҳар йили “Ота-онам ва мен – спортчи”, “Саломатлик учун 5000 қадам”, “Гимнатстрада – оиламиз учун қувонч бағишлайди” мавзуларидаги оилавий спортни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар шу боисдан ҳам тобора кенг қамров касб этмоқда.

Амударё туманида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан “Соғлом оила – Янги Ўзбекистон таянчи” шиори остида ўтказилаётган спорт-соғломлаштириш тадбирларида турли меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган аёллар ҳамда туманнинг энг чекка ҳудудларидаги ишсиз, уюшмаган хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этишмоқда. Шуниси эътиборлики, ўтказилаётган спорт-соғломлаштириш тадбирлари ва спортнинг турли йўналишларидаги мусобақалар иштирокчиларга кўтаринки кайфият, жўшқинлик бахш этмоқда.

Жорий йилнинг 23-24 февраль саналарида Амударё Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт майдонида бўлиб ўтган волейбол мусобақалари ҳам “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишланди ва мазкур мусобақада тумандаги турли меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган хотин-қизлардан иборат 12та жамоа иштирок этди.

“Соғлом оила – Янги Ўзбекистон таянчи” шиори остида бўлиб ўтган мусобақалар ниҳоятда қизғин баҳсларга бой, қизиқарли тарзда ўтказилди. Икки кун давом этган қизғин беллашувлар ҳалоллик ва шаффофлик асосида амалга оширилиши учун мусобақа ташкилотчилари томонидан иштирокчи жамоалар аъзолари мусобақа шартлари билан олдиндан таништирилди. Унга кўра кишлоқ ва маҳаллаларда энг яхши, чаққон ва эпчил хотин-қизлардан иборат жамоалар шакллантирилиб, мусобақага олдиндан пухта ҳозирлик кўрилди.

Волейбол спортидаги асосий қоидалар, волейбол майдончасида ўйинчиларнинг жойлашиш тартиби, бир жамоа билан иккинчи жамоа аъзолари ўртасида ўзаро эътибор ва ҳурмат тушунчалари хусусида зарур маълумот ва тавсиялар берилди. Натижада мусобақалар шаффофлик асосида, дўстона вазиятда ўтди.

Икки кун давом этган қизиқарли баҳслар натижаларига кўра, Амударё спорт мактабининг аёллар жамоаси фахрли 1-ўринни эгалладилар. Иккинчи ўрин эса 63-сонли умумтаълим мактабининг педагог аёллар жамоасига насиб этди. Учинчи ўрин учун даъвогарлар кўп бўлди. Ҳалоллик ва шаффофлик тамойилига кўра, жамоаларнинг волейбол спорти қоидаларига мувофиқ кўрсатган қизиқарли ўйинлари, спортчи маданиятини сақлаш бўйича ҳатти-ҳаракатлари эътиборга олиниб, намунали жамоа сифатида 19-сонли умумтаълим мактаби ходимларидан иборат хотин-қизлар жамоаси учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Жамиятимизда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, соғлом оилалар сафини янада ошириш, ҳар томонлама етук ва баркамол инсонни тарбиялаб, вояга етказишга қаратилган мазкур тадбир иштирокчиларда ўзаро дўстлик, ватанпарварлик ва оилапарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаб, жисмоний фаолликка ундагани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026