03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 13:58
Жамият 👁 379

“ҲУНАРМАНД” УЮШМАСИНИНГ АМУДАРЁ ТУМАНИ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ЁШЛАРГА КАСБ-ҲУНАР ЎРГАТИЛМОҚДА

“ҲУНАРМАНД” УЮШМАСИНИНГ АМУДАРЁ ТУМАНИ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ЁШЛАРГА КАСБ-ҲУНАР ЎРГАТИЛМОҚДА

Жуда қадим замонларда ҳам ҳозирда мамлакатимиз ҳудудида яшовчи халқлар орасида ҳунармандчилик яхши ривожланган. Айниқса, ўзбек миллий ҳунармандчилиги маҳсулотлари – қўлда тўқилган гилам, ранг-баранг гуллар билан безатилган чойшаб ва сочиқлар, ёстиқ ва кўрпа жилдлари, сўзана ва палаклар қардош халқларни ўзига жалб этиб келган. Халқ ҳунармандчилигининг нодир намуналари асрлар оша бетакрор жозибаси билан дунё миқёсидаги кўргазмалар ва тарихий музейлар залларини безаб, миллионлаб инсонларга ҳайрат бағишлагани, айни пайтда, юксак даражада тараққий этган техника асрида ҳам қадр-қимматини йўқотмагани халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларининг ҳар бир инсон қалбига яқинлигидан.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида ҳунармандчилик билан шуғулланаётган “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзолари сони 4 316 нафарни ташкил этади. Шундан уста-ҳунармандлар сони 1 035 нафар, шогирдлар сони эса 3 281 нафарни ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикасида Ҳунармандчиликнинг 43та йўналишидан 29та йўналиши мавжуд бўлиб, шулардан бугунги кунда ҳудудимизда гул босилган газламалар ва чокли буюмлар, металлардан буюмлар ясаш, ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини тайёрлаш, миллий либослар тайёрлаш, муаллифлик мебелларини тайёрлаш, тунукадан буюмлар тайёрлаш, мусиқа асбобларини тайёрлаш, эсдалик буюмларини тайёрлаш, қўлда гилам тўқиш, каштачилик ҳамда бош кийимлар тайёрлаш йўналишлари ривожланган.

“Ҳунаманд” уюшмасининг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқ ҳунармандчилиги анъаналари асосида фаолият юритаётган ҳунармандлар фаолиятларини мувофиқлаштириш, ўзаро ҳамкорлик ва эркин рақобат муҳитини яратиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари бўлган уста ҳунармандлар томонидан устоз-шогирд” анъаналари асосида ишсиз хотин-қизларга ва ёшларга мунтазам равишда турли ҳунарлари ўргатиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 12 февраль кунидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ташаббуси билан, “Ҳунарманд” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, “Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Амударё туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Амударё тумани бўлими ҳамкорлигида тумандаги ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кенгайтириш истагида бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бизнес тренинг курсларида касб-ҳунарга ўқитилди.

Шунингдек, ўқув курсларида ҳунармандчиликнинг қуроқчилик, қўлда гилам тўқиш, оддий металлардан ясалган тақинчоқлар, тикувчилик йўналишлари бўйича бизнес режани ишлаш, уни қандай қилиб амалга ошириш бўйича семинар тренинг ўтказилди.

Амударё туманида ҳозирги вақтда ҳунармандчилик субъектлари сони 141та бўлиб, шундан 45 нафари уста-ҳунармандлар, 96 нафари эса шогирдлар ҳисобланади.

Эндиликда, ушбу ўқув курсларида таҳсил олган хотин-қизлар ва ёшлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш орқали даромад топишига ҳамда туманда тадбиркорлар сонининг ошишига ҳам туртки бўлади.

Равшан Баҳромов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026