03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 14:01
Фан ва таълим 👁 331

7-СОНЛИ МТТДА БОЛАЖОНЛАР УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

7-СОНЛИ МТТДА БОЛАЖОНЛАР УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛГАН

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига кўрсатилаётган эътибор туфайли мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қамраб олиш, уларга замон талаблари даражасида таълим-тарбия бериш сифати яхшиланиб, фарзандларини МТТларга бериш истагидаги ота-оналар сафи ҳам ошиб бормоқда. Буни давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилаётган кенг қамровли маънавий-маърифий тарбиявий ишларда яққол кўриш мумкин.

Амударё туманидаги Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти 2010 йилда, Амударё тумани ҳокимининг қарори асосида ташкил этилиб, муассаса дастлаб “Роҳат” болалар боғчаси мақомида фаолият олиб борди. Аҳолининг ўсиб бораётган талаб ва эҳтиёжларига мувофиқ болалар муассасаси 2018 йилда реконструкция қилиниб, қайта жиҳозланди. 70 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти атрофи тўлиқ иҳоталаниб, ободонлаштирилди ва 2-қаватли кўркам бино Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи оилаларнинг жажжи болажонларини ўз бағрига олди.

Айни пайтда мазкур мактабгача таълим ташкилотида 195 нафар болажонлар замонавий педтехнологиялар талаблари асосида тарбияланишмоқда. Учта асосий гуруҳнинг ҳар бирида 30 нафардан 90 нафар, 2та қисқа муддатли гуруҳларнинг ҳар бирида 40 нафар, битта мажбурий гуруҳда 20 нафар болага ўз касбининг моҳир билимдонлари бўлган тарбиячи-педагог ходимлар таълим-тарбия беришмоқда.

МТТда фаолият олиб борувчи 36 нафар ходимнинг 6 нафари олий, 2 нафари тугалланмаган олий маълумотга эга мутахассислар бўлиб, қолган барча ходимлар ўрта махсус маълумотга эга. МТТ ходимларининг босқичма-босқич малакаларини ошириб боришларига қаратилаётган эътибор туфайли, таълим-тарбия сифати ошиб, МТТ тарбияланувчилари мактаб таълимига йўналтирилгач, умумтаълим фанларини ҳеч қийинчиликсиз ўзлаштириб олишга эришмоқдалар. Чунки болажонларнинг бу борада муассасада зарур кўникмаларга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Хусусан, ота-оналарнинг талаб ва истаклари, қолаверса, болажонларнинг қизиқиш ва интилишлари инобатга олинган ҳолда ташкил этилган ментал арифметика, рус тили, шахмат, шашка тўгараклари машғулотлари кичкинтойларнинг интеллектуал ривожланишлари, дунёқарашлари кенгайишида муҳим омил бўлмоқда.

Муассаса ҳузуридаги тиббий хизмат бўлими томонидан болажонларнинг саломатлиги доимий равишда назорат қилиб борилади. Уларнинг мусиқа ва спорт билан шуғулланишларини рағбатлантириб боришга мўлжалланган машғулотлар замонавий спорт ва мусиқа хоналарида амалга оширилади. Муассаса ҳовлисидаги барча қулайликларга эга болалар майдончасида ва ёзги айвон, спорт майдончасида ҳаво иссиқ ва мўътадил бўлган кунларда кичкинтойлар мириқиб ўйнашади.

Муассаса ҳудудида барпо этилган омборхонада озиқ-овқат маҳсулотлари сифатли сақланади ва болажонлар МТТ пазандалари томонидан тайёрланган таомларни севиб истеъмол қилишади.

Мактабгача таълим ташкилоти соҳа вазирлигининг қарорига кўра, ҳар бир гуруҳга мос жиҳозлар, болалар дунёқараши ва интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи ўйинчоқлар, телевизор билан жиҳозланган. Бу эса ҳар бир болани ёшига мос равишда қизиқарли машғулотлар билан қамраб олиш имконини яратди.

Муассаса тарбияланувчиларини она Ватанга, атрофимиздаги оламга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, айниқса, улар онгида табиатни севиш, яшил оламни янада бойитиш туйғусини шакллантиришга қаратилган машғулотлар, табиат бағрида ўтказиладиган суҳбатлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Болажонлар учун тарбиячи опалари билан муассаса ҳудудидаги экинзорлар, гулзорда сайр этиш, дов-дарахтларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги эртакларни тинглаш жуда қизиқарли. Айниқса, дидактик ўйинлар уларга завқ-шавқ бағишлайди.

Муассаса ходимлари эса жажжи болажонларга қувонч ва шодлик улашиб яшашга ўзларини ҳамиша бурчли деб биладилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026