12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Сиёсат 👁 342

АМУДАРЁДА КОНСТИТУЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУНГА БАҒИШЛАБ ТАНТАНАЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁДА КОНСТИТУЦИЯ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУНГА БАҒИШЛАБ ТАНТАНАЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 31 йил тўлди. Шу муносабат билан барча ҳудудларда маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбирлар ташкил этилди. Амударё туманида ҳам ушбу санага бағишлаб катта тадбир ўтказилди.

7 декабрь куни туман Маданият маркази концертлар залида бўлиб ўтган “Конституция – қомусимиз!” номли тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли давлат органлари масъуллари, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Байрамга мос тарзда безатилган фойе ва саҳна, ҳилпираб турган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари байроқлари ташриф буюрганларга тантанавор руҳ, кўтаринкилик бахш этди. Саҳна тўридаги монитор орқали Конституция қабул қилинган куни эълон қилинган сессия ва жорий йил апрель ойидаги муҳим сиёсий жараён – умумхалқ Референдумидан, юртимизда бўлаётган ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар, инновацион технологиялар асосида иш юритаётган турли касбдаги ишчи-ходимларнинг фаолиятларидан лавҳалар бериб борилди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Давлат мадҳиялари остида бошланган тантанали байрам тадбирини туман ҳокими Собир Хўжаметов очиб бериб, йиғилганларни, улар орқали бутун туманимиз аҳолисини ушбу қутлуғ сана билан муборакбод этди. Шунингдек, юртимизда ўтган йиллар мобайнида амалга оширилган улкан ўзгаришлар, бунёдкорликлар, Конституциявий ислоҳотларни фахр билан тилга олди.

Тадбирда сўзга чиққан Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Қайрулла Атамуродов ҳам Қомусимизнинг халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлигини, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлади. Конституциямиз халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини эътироф этиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, туманимизда ҳам Конституция ва қонунларимиз талабларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, тиббиёт ва таълим соҳаларидаги муаммолар, мажбурий меҳнат, хусусан, болалар меҳнати, ишсизлик, камбағаллик, коррупцияга қарши кураш масалалари кенг жамоатчилигимиз иштирокида ҳал этилмоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, мамлакатимизда ижтимоий муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимлари дастлабки ижобий натижасини бермоқда. Туманимизда ҳам “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 209 нафар ишсиз фуқарога 2 млрд. сўмлик субсидия ажратилиб, бандлиги таъминланган.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 4 421 нафар фуқарога тавсияномалар берилиб, 81,8 млрд. сўмлик кредитлар ажратилган, 6 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланган. “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали 743,7 гектар ер майдонлари 1338 нафар фуқароларга ажратилган ва уларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини экиш орқали даромад топишларига имконият яратилган.

Байрам тадбирининг тантанали қисми тугаганидан сўнг, туман Маданият марказлари санъаткорлари, тумандаги мусиқа ва санъат мактаблари тўгараклари ҳаваскорлари, ўқувчи-ёшлар иштирокидаги мусиқий дастур билан давом эттирилди. “Учқун” ашула рақс ансамбли, 21-сонли Болалар ва мусиқа мактаби оркестр жамоаси, 38-, 16-, 47-, 49-, 36-, 27-сонли мактабларнинг рақс жамоалари ижросидаги қорақалпоқча, қозоқча ва туркманча куй-қўшиқлар, жозибали рақслар барчага хушнудлик бахш этди. Ижодкор Одилжон Шомуродовнинг “Янги Ўзбекистон” ва 40-сонли мактаб ўқувчиларининг “Ўзбекистон” шеърлари эса томошабинларнинг кайфиятини кўтарди. Айниқса, туман ёшлари жўрлигидаги “Ўзбекистон ёшлари” ва Бобуржон Маҳмудов, Севинчой Бектурсунова, Иззатбек Икромовлар ижросидаги “Қомусим” қўшиқлари байрам тадбирининг тантанаворлигини янада оширди.

Конституция қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишлаб ўтказилган катта байрам тадбири барчага манзур бўлди.

О. Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026