ХИЗР ЭЛИ МАҲАЛЛАСИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Аҳоли муаммолари, уларнинг ечими бўйича барча ҳудудларда туман ҳокимининг сайёр қабуллари ўтказилмоқда. Ушбу сайёр қабулларда фуқароларнинг турли мазмундаги мурожаатлари қабул қилиниб, ўрганиб чиқилмоқда.
30 ноябрь куни навбатдаги сайёр қабул Хизр эли маҳалласида фуқаролар йиғини маъмурий биносида бўлиб ўтди. Сайёр қабулда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Камилжон Айтбаев, Халқ қабулхонаси бошлиғи Эркин Ражабов, фуқаролар йиғини раиси Отабек Тўраев, мутасадди корхона-ташкилотлар раҳбарлари, масъуллари иштирок этишди. Шунингдек, фуқаролар йиғини масъуллари, маҳалла бешлиги, кўчабошчилари ва фаоллар ҳам қатнашишди.
Қабулда дастлаб бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш шу орқали аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Камилжон Айтбаев туманда аҳолини камбағалликдан чиқариш ва иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, халқнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, борасида амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар ҳақида гапириб ўтди.
Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси бошлиғи Эркин Ражабов ҳам юртимизнинг барча ҳудудларидаги Халқ қабулхоналари одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётгани, буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Ундан ташқари, Президентнинг тумандаги Виртуал қабулхонасига жорий йил бошидан 1 ноябрь санасига қадар аҳолидан жами 3755та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушгани, шундан 2823таси Президентнинг ишонч телефони орқали, 110таси Президент почтасига, 96таси Президент Халқ қабулхонасига, 55таси сайёр қабулда, 384таси Қабулхонанинг веб-сайти орқали ва 287таси туман Халқ қабулхонасида қабул қилингани ҳақида маълумот берди. Ушбу мурожаатларнинг 2810таси, қаноатлантирилгани, шундан, 1546таси ижобий ҳал қилингани, 1240тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилгани, 24таси узоқ муддатли назоратга олингани, қолган 516тасига оғзаки тушунтириш берилгани, 28таси рад этилгани, 125таси тугатилгани, 6таси кўрмасдан қолдирилгани, 10 таси маълумот учун қабул қилингани ва 260таси кўриб чиқиш жараёнида эканлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш борасида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт – ва камбағалликни қисқартиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Камилжон Айтбаев маҳалла фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан танишди. Қабулга келган фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мурожаат қилишди.
Қабул жараёнида 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаати тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди. Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилиб, муддат талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди ҳамда алоқадор ташкилотларга мурожаатларнинг ижросини тезроқ ва аниқ муддатларда бажариш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶