12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Сиёсат 👁 382

Қорақалпоқ тили байрами куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Қорақалпоқ тили байрами куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Тил – ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.

1989 йил 1 декабрь — Қорақалпоғистон Республикаси тарихидаги муҳим саналардан биридир. Шу куни қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган. Ҳар йили бу сана кенг нишонланиб келинади.

Ушбу сана муносабати билан 1 декабрь куни Амударё тумани Маданият бўлимида “Мәртебең бәлент болсын, ана тилим” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича туман ҳокими маслаҳатчиси Аширбой Қўшаев, тумандаги умумтаълим мактабларнинг бир гуруҳ қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар иштирок этдилар.

Тадбир бошида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Сўнгра туман ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов сўзга чиқиб, байрам тадбирини очиб берди ҳамда йиғилган тадбир иштирокчиларини қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун билан табриклади.

Таъкидланганидек, тил – бу халқнинг тарихини, маданий меросини, турмуш тарзини, урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган бебаҳо хазинадир. Шу боис ҳам сўнгги йилларда юртимизда қорақалпоқ тилини асраб-авайлашга, уни янада бойитишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, қатор илмий ҳамда бадиий китобларнинг қорақалпоқ тилидаги таржималари нашр этилгани, қорақалпоқ тилининг тозалигини сақлашда муҳим ўрин тутадиган лотин имлосидаги “Қорақалпоқ тилининг орфографик луғати” чоп этилгани қорақалпоқ тилига бўлган юксак эътибор ва ғамхўрлик ифодасидир.

Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан туман бўйлаб таълим муассасалари, овул ва маҳаллаларда байрам тадбирлари, учрашувлар, адабий кечалар ва турли кўрик-танловлар ўтказилаётгани ҳам юксак эҳтиромнинг ёрин намунасидир.

Байрам тадбири давомида кўп йиллик тажрибага эга қорақалпоқ тили ўқитувчилари ҳам сўзга чиқиб, қорақалпоқ тилини асраб-авайлаш, унинг нуфузини ошириш, ривожлантириш мамлакат тараққиётининг муҳим омили ҳисобланишини, шу жиҳатдан қорақалпоқ тилининг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида айтиб ўтдилар.

Қорақалпоқ халқининг атоқли адиблари, ёзувчи ва шоирлари номидаги ижод мактабларида бугун ёшлар бебаҳо бойлик саналмиш қорақалпоқ тили ва миллий адабиётнинг сир-асрорларини ўрганмоқда. Буларнинг барчаси қорақалпоқ халқининг маънавий бойлиги бўлган она тили тараққиётига юксак эътибор самарасидир.

Тадбирда мактаб ўқувчилари қорақалпоқ адабиёти намуналаридан шеърларни ифодали ўқиб, йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлдилар. Қорақалпоқ халқининг миллий урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, миллий куй-қўшиқлар янгради.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури давомида қорақалпоқ халқининг тарихини, миллий қадриятларини, урф-одат ва дастурларини ўзида мужассам этган рақслар билан байрам тадбири кўтаринки руҳда давом этди.

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026