14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:38
Сиёсат 👁 290

Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ўтказилди

Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ўтказилди

Мамлакатимизнинг давлат рамзи бўлган байроғимиз қабул қилинган 18 ноябрь санаси ҳар йили байрам сифатида кенг нишонланиб келинади. Сана муносабати билан таълим-тарбия масканларида ўқувчи ёшларимизни истиқлолнинг қадрига етишга даъват қилиш, ёшлар онгида давлат размларига нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга йўналтирилган турли тадбирлар ташкил қилинади.

17 ноябрь куни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ихтисослаштирилган мактабнинг ўқитувчи ва мураббийлари ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

Давлат байроғи юртимизнинг миллий тимсоли ҳисобланади. Байроғимиз халқимизнинг шонли тарихи ва эзгу интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизнинг маёғидир.

Тадбир аввалида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё тумани ихтисослаштирилган мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Равшан Холмуродов ўқувчиларни мамлакатимиз байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги билан муборакбод этди.

Таъкидланганидек, давлат байроғи миллатнинг бирлиги, мустақиллик тимсоли сифатида ўша халқнинг орзу-истакларини, умидларини, келажакка бўлган ишончини ўзида ифода этади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудида кенг нишонланаётган давлатимиз байроғи қабул қилинган кун мустақиллигимизни мустаҳкамлашда, ўз тараққиёт йўлимизни танлашда муҳим сана бўлиши билан бирга, ота-боболаримизнинг эркин ва озод, бахтли ва фаровон ҳаётни таъминлашдаги асрий орзу-умидлари, армонлари ушалган, буюк келажак сари етаклаган кун сифатида тарихга муҳрланган.

Тадбир давомида ушбу муҳим сананинг тарихи ҳамда байроғимизда миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик беғуборлик, яхшилик, донишмандлик ва садоқат каби буюк фазилатларимиз ўз ифодасини топгани хусусида сўз юритилди.

“Муқаддасдир Ватан байроғи” дея номланган мазкур тадбирда мактабнинг 6-7-8-синфлар ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Ўқувчилар томонидан давлат рамзлари, мустақиллик, Ватан ҳақида ажойиб шеърлар айтилди. 5-синф ўқувчилари ўртасида расмлар танлови ўтказилди. Унда ўқувчилар ўзларининг истеъдод ва қобилиятларини синовдан ўтказдилар.

Тадбирда тарих фани ўқитувчиси Бегзод Тўрабоев Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи фақатгина давлат рамзи эмас, у шу юртда туғилиб, шу заминда яшаётган барча миллат ва элатларнинг ғурури, тинчлик ва аҳиллик тимсоли эканлиги, қалбларни қалбларга яқинлаштирадиган, дилларни дилларга улайдиган воситага айланганлиги, дунёнинг қайси бурчагида бўлманг, бу байроқ қадрдон она Ватанни ёдга солиши алоҳида таъкидланди.

Мамлакат ва жамият тараққиёти ҳамда унинг барқарорлигида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Шу маънода, миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланади.

Қадим-қадимдан халқимиз учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган, аждодларимиз ҳам муқаддас билиб, кўз қорачиғидек асраган Ватан байроғи келгуси авлодлар учун ҳам қадрли ва азиз бўлиб қолаверади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019