12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:29
Сиёсат 👁 268

ТУМАН ҲОКИМЛИГИНИНГ БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЭКСПРЕСС-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТУМАН ҲОКИМЛИГИНИНГ БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЭКСПРЕСС-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Амударё туман ҳокимлигида икки кунлик экспресс-тренинг ташкил этилди.

22-23 сентябрь кунлари давомида бўлиб ўтган мазкур экспресс-тренингда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги филиали раҳбар ўринбосари Адилбек Реимбаев, ҳокимлик тизими бошқарув ходимлари ҳамда сектор раҳбарлари, котиблари иштирок этишди. Шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик бошқарув аппарати ходимлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашишди.

Тренингда масъул раҳбарларнинг фаолиятни тизимли ташкил қилиш ва натижадорликни ошириш, аҳоли билан тезкор ишлаш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, самарали жамоани шакллантириш юзасидан кўникмаларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Кун тартибидаги масалага кўра сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизми, вазифалар, режа ва амалдаги кўрсаткичлар бўйича маълумотларнинг шаклланиши, шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби ҳам тушунтирилди.

Шунингдек, 2023 йилнинг биринчи ярим йиллик натижалари муҳокама қилиниб, сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари, натижаларни ҳисобга олиш ва баҳолашнинг асосий мезонлари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликни, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.

Ўқув семинарида Конституция, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да маҳаллий ҳокимликлар учун белгиланган устувор вазифалар, давлат фуқаролик хизмати, одоб-аҳлоқ қоидалари кенг тушунтирилди. Мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизоми, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, туманнинг инвестиция салоҳиятини ошириш кабилар борасидаги самарали чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Ундан ташқари, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, қурилиш, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш каби мавзулар бўйича маърузалар қилинди.

Тренинг давомида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш, жамоавий ҳаракат қилиш, жамоада соғлом муҳитни таъминлаш, меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Меҳнат қонунчилиги бўйича кенг тушунчалар берилиб, ҳуқуқий билимлари оширилди.

Кўргазмали слайдлар орқали ўтказилган “Муаммоларни ечишда ижодий, яъни креатив ёндашув маҳорати” ҳамда "Тайм-менежмент, вақтдан самарали фойдаланиш" мавзуларидаги тақдимотларда иш жараёнида ижодий фикрлаш кўникмасини қўллаш, уни ривожлантириш, вақтни бошқариш кабилар амалий мисоллар билан кўрсатиб берилди. Интерфаол ўйинлар, махсус машқлар орқали семинар иштирокчиларининг ижодий имкониятларини очишга эътибор қаратилиб, уларни намоён этишга ҳаракат қилинди.

Машғулотлар давомида семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Ушбу қисқа муддатли экспресс-тренинг раҳбар кадрларнинг самарали бошқарув бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаб, ташкилотчилик, етакчилик қобилиятларини мустаҳкамлаш билан бирга уларнинг касбий маҳоратини янада оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Озода Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026