16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:42
Адабиёт 👁 357

ҚАНГЛИ ОВУЛИДА ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “КЎЧМА КУТУБХОНА” ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҚАНГЛИ ОВУЛИДА ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “КЎЧМА КУТУБХОНА” ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Китобни билимлар сарчашмаси деймиз. Дарҳақиқат, бу чашмадан билимга бўлган ҳар қанча эҳтиёж, чанқоқликни қондириш мумкин. Инсоннинг энг яқин маслаҳатчиси, дўсти ва билимлар манбаи бўлган китоб биз учун жуда қадрли. Маънавият ва дунёқарашни юксалтирувчи манбаа бўлган китобларни ўқиган инсон бошқалардан ўзининг юксак тафаккури, дунёқараши ва фикрлаши билан ажралиб туради. Шу боис юртимизда китобхонлар сафини кенгайтириш, ёшларни китоб мутолаасига ундаш ва китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада турли тадбирлар, танловларни ўтказиш кенг йўлга қўйилган.

24 май куни Қанги овулидаги 29-сонли мактабда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни китобхонликка жалб этиш мақсадида “Кўчма кутубхона” тадбири ташкил этилди. Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ўтказилган ушбу тадбирда телевидение ходимлари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директори Баҳром Сапаров очиб берди ва мактабда ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш, китоб ўқишга қизиқтириш борасида амалг оширилаётган чора-тадбирлар, эришилаётган натижалар хусусида сўзлади. Мактаб кутубхонасида яратилган шароитлар, дарсликлардан ташқари келтирилаётган ва ўқувчиларга фойдаланишга берилаётган турли адабиётлар хусусида ҳам айтиб ўтди. Шундан сўнг, Амударё телевидениеси ходимлари сўзга чиқиб, ёшларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадидаги “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ҳудудларда ўтказилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшларга “Тараққиёт кўзгуси” таҳририяти қошида ташкил этилган “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, ташкилотнинг 4 минг дона китоб фондига эга кутубхонаси фаолиятига ҳам кенг тўхталиб ўтилди. Кутубхонадаги мавжуд адабиётлар, уларнинг турлари, барча ёшдаги китобхонларга мослиги, янги келтирилган китоблар, кутубхонанинг чекка ҳудудлардаги филиаллари хусусида ҳам маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбирда китобнинг инсон қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларда меҳр-оқибат туйғуларини камол топтиришдаги ўрни, китоб ўқиган кишининг маънавияти юксалиб, дунёқараши кенгайиб бориши алоҳида таъкидланди.

Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳам ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг бадиий адабиётга қизиқишини ошириш мақсадида “Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор”, “Кутубхона маънавият маскани”, “Энг фаол китобхон” каби тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинаётгани, бу китобхон ёшлар сафи ортишида муҳим аҳамият касб этаётганини эътироф этишди. Ўқувчи-ёшлар тадбирга олиб келинган кутубхона китоблари, таниқли адибларнинг асарлари билан танишиб чиқишди ва севган адибларнинг бошқа асарлари, керакли бўлган турли адабиётлар хусусидаги ўзларини қизиқтирган саволларини беришди.

Кўчма кутубхона тадбирида турли адабиётлар билан танишган ўқувчи-ёшлар бошқа китоблардан ҳам баҳраманд бўлиш истагини билдиришди ва “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг кутубхонасига аъзоликка қабул қилишни сўрашди. Тадбир ташкилотчилари кутубхонага ёзги таътил давомида ота-оналари билан биргаликда ташриф буюришга таклиф қилиб, у ерда китоб мутолаа қилиш учун яратилган шароитларни ҳам айтиб ўтишди.

Китоб – инсон учун муваффақият ва саодат эшикларини очувчи калитдир. Саодатга эришиш истагида турли китобларни мутолаа қилиш, улардан илм излаш энг тўғри йўл ҳисобланади. Грант лойиҳаси доирасида ўтказилган “Кўчма кутубхона” тадбири ёшларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада оширди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026