Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари ҳамда фахрийларига БАЙРАМ ТАБРИГИ
Қадрли маданият соҳаси фидойилари, азиз фахрийлар!
Сизларни ва Сиз орқали юртимиздаги барча маданият ва санъат жонкуярларини касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва самимий эҳтиромимни изҳор этишдан хурсандман!
Маълумки, одамларни эзгу ғоялар атрофида бирлаштириб, уларга қувонч ва шодлик улашишда, мамлакатни дунёга танитишда маданият ва санъатнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.
Шу сабабли ҳам сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, аждодларимиздан қолган моддий ва маданий меросни сақлаш ва тарғиб этиш, бир сўз билан айтганда, маданият ва санъат соҳасини замон талабларига мос равишда ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Туманимизда ҳам соҳа фидойилари халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Туман Маданият ва туризм бўлими, бўлим тасарруфидаги маданият марказлари, Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Маданият ва истироҳат боғи ҳамда туман тарихи музейи меҳнат жамоаси аҳоли, айниқса, ёшлар қалби ва онгига юксак маънавият, инсонпарварлик ғояларини сингдиришда жонбозлик кўрсатмоқдалар.
“Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Офарин” фольклор-этнографик халқ ансамбли, “Жайхун мўъжизаси” анъанавий саҳна-цирк халқ ҳаваскорлик жамоалари ҳам мусиқа, цирк ва халқ ижодиётининг бетакрор асарларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиб келмоқда.
Болалар мусиқа ва санъат мактабларида эса келгусида халқимиз санъатини жаҳон саҳналарига олиб чиқишга қодир бўлган умидли ёшлар билим олмоқдалар.
Бугунги байрам муносабати билан туманимизда маданият ва санъат соҳаларида ишлаётган барча ходимларни, соҳада кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийларимизни яна бир бора чин қалбимдан самимий табиклайман!
Азиз юртдошлар!
Шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – умумхалқ Референдумига тайёргарлик ишлари муҳим паллага кирган. Янгиланаётган Конституциямизда барча соҳалар қатори маданият ва санъатни янада ривожлантириш, фуқароларнинг ушбу соҳаларда ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Янгиланаётган Конституциямизда алоҳида бобнинг “Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар” деб номланаётгани, 53-моддасида эса “Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилади” дея белгилаб қўйилаётгани фикримизнинг исботидир.
Шундай экан, барчангизни юртимизда инсон ҳуқуқларини улуғлаб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқадиган ушбу муҳим ҳужжат бўйича Референдумда фаол иштирок этишга чақираман.
Ҳурматли маданият ва санъат ходимлари, қадрли фахрийлар!
Сизларни яна бир бора касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни билан туман ҳокимлиги ва шахсан ўз номимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, ижодий ишларингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз маданият ва санъат фидойилари!

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶