14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:25
Сиёсат 👁 3,458

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ –ФАХРИМИЗ, ИФТИХОРИМИЗ

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ –ФАХРИМИЗ, ИФТИХОРИМИЗ

1853 йилда Қўқон хонлигига қарашли Оқмачит Русия томонидан истило қилинди. Бундан руҳланган рус армиясининг шиддат билан олиб борган жанглари натижасида Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги Русия мустамлакасига айланади. 1880 йилда мамлакат императори давлатида тинчликни сақлаб туриш учун ўз ҳудудида яшайдиган барча эркакларни олти йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақида фармон қабул қилади. Бироқ бу фармон Туркистон ўлкаси учун татбиқ этилмайди. Уларнинг фикрича, бизнинг туркистонлик эркаклар олти йил ҳарбий хизматга олинса, ҳарбий техникани пухта эгаллаб, ҳарбий маҳорати ошиб, русларнинг ўлкамиздаги ҳукмронлигини хавф остида қолдириши мумкин эди.

Бундан бир неча юз йил олдин ҳатто рус армиясини ҳам ўзларининг ватанпарварлиги, юртига фидойилиги ва қўрқмаслиги билан таҳликага солган қадимий ва ҳамиша навқирон юртимиз йигитлари, Мангуберди урпоқлари хизмат қилаётган, бундан 23 йил муқаддам ташкил топган Миллий армиямизга юрагида юрт меҳри мужассам, ҳарбий қасамёдига содиқ ўғлонларни саралаб бераётган туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Фахриддин Мусулмонов билан байрам арафасида бўлган суҳбатда бизга қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Истиқлол йилларида Юртбошимиз раҳнамолигида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Қуролли Кучларимиз ҳар жиҳатдан мустаҳкамланди, куч-қудрати ошди. Она юртимизни кўз қорачиғидай асраш, миллий армия сафида хизмат қилиш йигитларимиз учун муқаддас бурч ва шарафга айланди. Йигитларни ҳарбий хизматга кузатиш, заҳирага бўшатилган аскарларни кутиб олиш байрам тусини олди.

Юртбошимизнинг 2008 йил 20 ноябрдаги "Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан йигитлар муддатли ҳарбий хизматга йилига бир марта чақириладиган бўлди. Мудофааишлари бошқармалари, бўлимлари чақирув масканлари инфратузилмаси такомиллаштирилди, зарур моддий-техник ашёлар ва ускуналар билан жиҳозланди.

Ўғлонларимизнинг ўз юртимизда ҳарбий хизмат бурчларини адо этаётганликлари, ўз юрти равнақи ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётгани уларнинг кўнглини фахр-ифтихорга тўлдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугун миллий армиямиз сафларида ҳар томонлама чиниққан, мард йигитлар хизмат қилаяпти. Она Ўзбекистонимизга, эзгу қадриятларимизга содиқ ўғлонлардан таркиб топган Армиямиз юртимиз тинчлигининг ишончли таянчидир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақирув резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳам мамлакатимизнинг мудофаа қудратига қудрат қўшмоқда.

Шуни ҳам айтиб ўтиш ўринлики, ҳарбий хизматнинг мазкур турида ўз бурчини ўтаб, бугунги кунда туманимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган йигитларимиз талай. Туман иқтисодиёт бўлими мутахассиси Рашид Салаев, Халқ банки туман бўлими ходими Саломат Ўрозбоев, Микрокредитбанк Манғит филиали бошқарувчиси Алибек Омонов, туман прокуратураси девонхонаси катта нозири Обид Йўлдошев, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари Икром Салаев, Иномжон Каримов, "Манғит почта” алоқа тармоғи бошлиғи Ислом Маткаримовлар шулар жумласидандир.

Ўтган йилнинг ўзида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитларнинг 51 нафари ўзлари танлаган соҳа бўйича ишга жойлаштирилди. Ўзлари хизмат қилган қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган 5 нафар йигит турли олий ўқув юртларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг бугунгидек юксак салоҳиятга эга бўлишида малакали ҳарбий мутахассис кадрларни тайёрлаб бераётган Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий билим юртларининг ўрни алоҳидадир. Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти , Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий тиббиёт факультети шулар жумласидандир. Ана шу масканларда айни кунда туманимиздан 8 нафар ўғлонлар таълим олишмоқда. Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда туманимизнинг 130 нафардан ортиқ офицер ва сержант кадрлари мамлакатимиз осойишталигини сақлашдек муқаддас ва эзгу ишга ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳар сафар навбатдаги ҳарбий хизматга чақирув бошланиши билан: "мен ҳам Армияга боришни хоҳлайман”, деб мурожаат қиладиган йигитларни кўрганимда қувониб кетаман. Бу уларнинг мамлакатимиз осойишталигига ўзларини бурчли, деб билганидан. Миллий Армиямиз ана шундай ватанпарвар, оташқалб йигитлардан таркиб топган экан, юрт тинчлиги ишончли қўлларда, дея баралла айтишга ҳақлимиз. Тинчлигимиз посбонларини 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклайман!

Суҳбатдош: Ойгул Ражабова.

(Фото - uza.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026