МАДАНИЯТ МАРКАЗИ ТАСАРРУФИДАГИ ХАЛҚ АНСАМБЛЛАРИНИНГ ҲИСОБОТ КОНЦЕРТИ ЎТКАЗИЛДИ
Амударё туман маданият бўлими тасарруфидаги “Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Офарин” фольклор-этнографик халқ жамоаси, “Жайҳун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ жамоаларининг “Ватанимни куйлайман” номли ҳисобот концерти бўлиб ўтди.
20 январь куни туман Маданият маркази концертлар залида бўлиб ўтган ушбу тадбирда туман Маданият бўлими, ҳудудлардаги маданият марказлари ходимлари, устоз санъаткор Гулмирза Нурматов ва бошқалар иштирок этдилар.
Тадбирда туман Маданият марказида ташкил қилинган 3 та халқ ансамбли, «Учқун» ашула ва рақс халқ ансамбли, «Офарин» фольклор-этнографик халқ ансамбли, «Жайҳун мўъжизаси» анъанавий саҳна цирк халқ жамоалари халқимизнинг маънавий қадриятларини тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, муқаддас динимиз, урф-одатларимизни, тарихий, илмий, маданий меросимизни юксалтириш борасида қилаётган хизматлари, жорий йилда «Учқун» ашула ва рақс халқ ансамблининг ташкил қилинганига 60 йил тўлаётгани эътироф этилди. Шунингдек, “Офарин” фольклор-этнографик ҳалқ жамоасининг фаолияти, ютуқлари, “Жайхун мўъжизаси” анъанавий саҳна цирк халқ жамоасининг турли маънавий-маърифий, байрам тадбирларидаги иштироки тилга олинди.
Тадбир давомида «Учқун» ашула ва рақс халқ ансамбли, «Офарин» фольклор-этнографик халқ ансамбли, «Жайҳун мўъжизаси» анъанавий саҳна цирк халқ жамоалари дастурларидан жой олган куй ва қўшиқлар, ажойиб рақслар, саҳна томошалари намойиш этилди.
Н.Эшчанова, туман Маданият бўлими ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶