КЕКСАЛАРНИНГ РОҲАТ-ФАРОҒАТДА ЯШАШ ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАНГАН
Республикамизда кекса авлод вакилларига бўлган эътибор, уларни ҳар томонлама ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш доимо давлатимизнинг диққат марказида турибди.
Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Амударё туман бўлимида барча тоифадаги фуқароларнинг пенсия олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Туманимизда 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига жами пенсия, ижтимоий нафақа олувчи фуқаролар 25914 нафарни ташкил этган бўлса, шундан ёшга доир пенсия олувчилар 18619 нафар, ногиронлик бўйича пенсия олувчилар 2598 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар 1146 нафарни ташкил этади. Айни пайтда туманимизда пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қариялар ва зарур иш стажи бўлмаган боқувчисини йўқотган 3476 нафар фуқаролар ижтимоий нафақа билан қамраб олинган.
Бундан ташқари, Президентимизнинг 2022 йил 19 сентябрдаги Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб, юқори иш ҳақи ҳисобидан пенсияга чиққан фуқароларимизга муносиб пенсия миқдорини белгилаш орқали ижтимоий адолат принципини қарор топтириш мақсадида ушбу пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн бараваридан ўн икки бараваригача оширилиши ҳам белгиланди. Бу эса Ўзбекистонда меҳнаткаш инсоннинг қадр-қимматини янада ошириш, кексайган чоғида роҳат-фароғатда яшаш ва ўз конституциявий ҳуқуқларидан самарали фойдаланиш имконини яратади.
Қадам ИСМОИЛОВ,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶