14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:24
Сиёсат 👁 3,087

ЮРТ ИСТИҚБОЛИГА ДАХЛДОРЛИК – ЧИНАКАМ ВАТАНПАРВАРЛИКДИР

ЮРТ ИСТИҚБОЛИГА ДАХЛДОРЛИК –  ЧИНАКАМ ВАТАНПАРВАРЛИКДИР

Бугун мамлакатимиз иқтисодиёти мустаҳкам ва барқарор ривожланиш босқичига кўтарилиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги, ҳаёт даражаси кун сайин яхшиланмоқда. Халқимизнинг дунёқараши ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги ҳам шунга муносиб равишда юксалиб, одамларимиз юрт тақдирига дахлдорлик, мамлакат тараққиёти ва жамият равнақига ҳисса қўшишдек масъулият ҳисси билан яшамоқда. Юртдошларимиз мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда иштирок этиб, ўз конституциявий ҳуқуқи ва фуқаролик бурчларини адо этиб, муносиб номзодларга овоз беришга тараддуд кўрмоқдалар.

Сайловлар – кучли фуқаролик жамиятига эга бўлган ҳуқуқий-демократик давлатнинг ажралмас белгиси, халқ иродасини намоён қилишнинг асосий шакли, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокидир.

Сайловларни юқори демократик, адолатли принципларга мос равишда ўтказиш аввало мамлакатда зарур қонунчилик базасининг мавжуд бўлиши, қолаверса, сайловчилар томонидан ушбу қонунларни яхши билган ҳолда ва уларнинг талабларига тўла риоя этган ҳолда ушбу сиёсий жараёнда иштирок этишларига боғлиқ.

Аввало шуни айтиш керакки, жорий йилги сайловлар аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади. Чунки Президентимиз томонидан тақдим этилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси доирасида сайловга оид бир қатор қонун ҳужжатларига муҳим ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, "Сайлов эркинлигиянада таъминланишива сайлов қонунчилигиянада ривожлантирилишимуносабати билан "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан сайлов қонунчилигига сайловолди ташвиқоти тушунчаси киритилди ҳамда сайловолди ташвиқотини олиб бориш турлари, шакллари ва усуллари белгиланди. Бу – депутатликка номзодлар, сиёсий партияларга сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг шарт-шароитлар яратиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Ушбу Қонун билан кузатувчиларга Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича Конференциясида иштирок этиш ҳуқуқи берилгани эса Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловнинг очиқлиги ҳамда шаффофлиги принципларини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, юқоридаги Қонун билан вақтинчалик қамоқда сақланаётган фуқаролар учун ҳам овоз бериш имконияти яратилди ҳамда турли сабабларга кўра сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчининг муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқи таъминланди.

Яна бир ўзгартишга кўра, жорий йилги сайловлардан бошлаб овоз бериш кунига қадар уч кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайловнатижалари тахминларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этишга (эълон қилишга), шу жумладан уларни умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига) жойлаштиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди. Ушбу норманинг қонунчиликка киритилиши сайловчилар ҳуқуқларининг янада таъсирчан ҳимоя қилиниши, муайян номзодга ғаразли муносабатда бўлиш, бу борада сайлов қонунчилиги бузилишининг олдини олиш имконини беради.

Қолаверса, 2014 йил 17 апрелдан кучга кирган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Конституциямизнинг 117-моддаси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги бандлар билан тўлдирилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияситузилади. Ўзбекистон Республикаси Марказийсайлов комиссиясиўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларга амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига конституциявий орган мақоми берилиши сайловларнинг янада демократлашувини, очиқлиги ва ошкоралигини ҳар томонлама таъминлашнинг муҳим кафолатларидан биридир.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз Конс­титуциясига ва сайлов тўғрисидаги қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар миллий сайлов тизимининг демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар билан ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг равишда янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Айнан шу жиҳатдан бўлажак парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар аввалгилардан тубдан фарқ қилади. Демак, жорий йилги сайловлар жамиятни янада эркинлаштириш ва демократлаштириш жараёнидаги батамом янги шароитларда ўтказилиши учун барча асослар етарли.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли юртдошларимизга мурожаат қиламизки, бўлажак сайловлар – бу шунчаки сиёсий жараён эмас, юртимизда муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштириш воситаси, кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари навбатдаги муҳим қадамдир.

Ватанпарварлик туйғуси шахснинг юрт истиқболига қай даражада дахлдорлиги билан ўлчанади. Шундай экан, келинг, азиз юртдошлар, 21 декабрь куни ўтказиладиган сайловларда фаол иштирок этиб, ўз конституцион ҳуқуқимизни рўёбга чиқариш орқали навбатдаги беш йилликда жамият тараққиёти суръатини янада жадаллаштириб, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган, юртдошларимизнинг эзгу орзу-интилишларини ўзида мужассам этадиган янги-янги ғояларни ҳаётга татбиқ эта оладиган, амалий ишлари билан халқимизнинг ишончини қозона оладиган муносиб номзодларга овоз берайлик!

Ражаббой ЙЎЛДОШЕВ,

туман ҳокими.


Фото: http://navoiy.uz
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026