21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 16:32
Сиёсат 👁 2,492

Бола ҳуқуқлари - қонун ҳимоясида

Бола ҳуқуқлари - қонун ҳимоясида

Юртбошмиз И.А.Каримовнинг "Бизнинг келажагимиз, энг асосий ишончимиз, мадад – таянчимиз – бу ўсиб келаётган ёш авлоддир. Мен ўзимнинг тақдиримни ҳам, мамлакатимиз ва мустақиллигимиз тақдири ва келажагини ҳам ана шу ёшлар қиёфасида, уларнинг пок қалби, эркин тафаккури, мустаҳкам иродаси ва дунёқарашида кўраман”, деган сўзлари алоҳида аҳамият касб этади.

Бола ҳуқуқларига оид миллий қонунчилик деганда, аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-, 65-моддаларига эътибор қаратиш лозимдир. Жумладан, 64-моддада "Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради” деб кўрсатиб ўтилган.

65-моддада эса "Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъий назар, Қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”, деб белгилаб қўйилган. Конституцияда кўрсатилган оналик ва болаликни муҳофаза килиш масаласи Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари билан тартибга солинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги "Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдам тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ва 1994 йил 23 августдаги "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги ва бошқа Фармонлар мамлакатимизда болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг жисмоний, ахлоқий ва маънавий камол топиши учун қулай шарт-шароит яратиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Бола ҳуқуқларига оид махсус қонунчилик тўғрисида гапирилганда қуйидаги ҳужжатларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикасининг 1991 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, 2008 йилдаги "Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари шулар жумласидандир. Айниқса, "Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонун Ўзбекистон қўшилган "Бола ҳуқуқлари конвенцияси”нинг миллий қонунчиликка тўлиқ имплементацияси ҳисобланади. Мазкур конунда соғликни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот ва ҳар томонлама ривожлантириш соҳаларида бола ҳуқуқларининг кафолатлари мустаҳкамлаб қўйилган. Ушбу қонунда ижтимоий заиф болалар ва алоҳида эҳтиёжларга муҳтож болаларнинг ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратилган.

Болаларнинг малакавий тиббий кўрикка бўлган ҳуқуқларини амалга оширишнинг муайян механизми "Фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур Қонунга кўра, давлат соғликни сақлаш тизими хизматларидан фойдаланиш ва болалар соғлигини тиклаш учун имкониятлар яратиб беради.

Шу мақсадда Республика репродуктив саломатлик маркази ва ўсмирлар репродуктив саломатлиги маркази ва уларнинг вилоятлардаги филиаллари фаолият кўрсатиб турибди. Ҳар йили барча болаларни тиббий диспансеризациялаш амалга оширилмокда. Ўтган асрнинг 90-йиллари билан солиштирганда гўдаклар ўлимининг даражаси анча камайиши кузатилмокда. Буларнинг барчаси истиқлол шарофати, Юртбошимиз сайъ-ҳаракатлари туфайли яратилаётган имкониятлар натижасидир.

Санобар Халбаева, туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026